ЖССТ болаларни коронавирусни юқтириб олиши тўғрисида огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i51372-ЖССТ_болаларни_коронавирусни_юқтириб_олиши_тўғрисида_огоҳлантирди
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақаси директори болаларни коронавирусга мубтало бўлишини ўта хавфли деб айтди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
апрел 04, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • ЖССТ болаларни коронавирусни юқтириб олиши тўғрисида огоҳлантирди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақаси директори болаларни коронавирусга мубтало бўлишини ўта хавфли деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, ЖССТ Европа бўлинмаси раиси Ҳанс Калога  болалар ва ёшларникоронавирусни юқтириб олиши мумкинлигини таъкидлаб,  фақат қари инсонлар бу  вирусга мубтало бўлади деган иддаоларда асос йўқ деб қўшимча қилди.

Калога ўз сўзларида  коронавирусга барча ёшдаги инсонлар мубтало бўлиши мумкинлигиига ишора этар экан,   бутун жаҳонда ёшларни коронавирусга чалингани ҳолатлари қайд этилган ва ёшлар бу хасталикни ўта қийинчилик билан кечиргани ҳам аниқланган деб таъкидлади.

У шунингдек  айрим ёшлар ҳатто бу вирус оқибатида вафот этган аммо айрим пайтларда ҳаттто 100 яшар қарилар ҳам бу вирусдан нажот топиб тузалган деб деб баён этди.