Кембриж олимлари дунёда коронавируснинг уч тури тарқалганини маълум қилишди
(last modified Wed, 15 Apr 2020 10:35:25 GMT )
апрел 15, 2020 15:35 Asia/Tashkent
  •  Кембриж олимлари  дунёда коронавируснинг уч тури тарқалганини маълум қилишди

Кембриж университети олимлари коронавируснинг уч турини аниқлашди, Европа ва Осиёда улар бир-биридан фарқ қилади. Вирус пайдо бўлиш вақти бўйича – бу турларга A, B ва С индексларини беришди.

Кембриж университети тадқиқотчилари тарқалган COVID-19 коронавирусининг 150 та геномини ўрганишди ва уч турдаги инфекция агентини аниқлашди.

Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Science илмий журналида тақдим этилган.

Олимлар вирус пайдо бўлиш вақти бўйича – буларга A, B ва С индекси билан номлашди.

Улар бир-биридан аминокислоталар кетма-кетлигида фарқланади, геномдаги мутациялар туфайли бу ўзгаришлар юзага келди.

А тури - кўршапалаклар популяциясида айланиб юрадиган коронавирусга энг яқинроқ бўлиб чиқди. Таъкидланишича, у тўғридан-тўғри ёввойи типдаги коронавирусдан келиб чиққан. Уни SARS-CoV-2 “авлоди” деса бўлади.

В тури - А туридан келиб чиққан ҳолда, иккита асосий мутация билан "қариндоши" дан фарқ қилади. Айнан у Ухань шаҳрида эпидемияни келтириб чиқарди. Натижада, Б тури Осиё учун характерли бўлиб қолди, дунёнинг бошқа қисмларида эса у кенг тарқалмади. Бунинг сабаби, олимларнинг фикрига кўра, дунё аҳолисининг қолган қисми ушбу вирусга қарши иммунологик қаршиликка эга бўлиши мумкин.

Кейинчалик Б тури С тур мутациясига учради. Италия, Франция, Буюк Британия ва Швециядаги беморларда бу тур биринчи марта аниқланди, аммо Хитойда бу тур умуман йўқ. Маълум бўлишича, А ва C турлари Шарқий Осиёдан ташқарида тарқалиб, асосан Европа ва АҚШда учрамоқда.