Россияда коронавирусга қарши шлем яратилди
(last modified Tue, 28 Apr 2020 06:18:00 GMT )
апрел 28, 2020 11:18 Asia/Tashkent
  • Россияда коронавирусга қарши шлем яратилди

Волгоград тиббиёт илмий марказининг абилитация ва реабилитация лабораторияси олимлари COVID-19 инфекциясидан ҳимояланишга мўлжалланган «Венец-34» шлемини тақдим этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири V1 хабар берди.

Мазкур қурилмани яратиш устидаги ишлар 2019 йилнинг сентябрида бошланган. Дастлаб шлем мавсумий аллергиядан азият чекувчи инсонлар учун мўлжалланган. Коронавирус пандемияси тарқала бошлагач, олимлар шлемга қайта ишлов бериб, уни инфекциядан ҳимоя қилувчи қурилмага айлантирган.

Оғирлиги 1,5 килограмм келувчи шлемга хавфли материаллар киришининг олдини олувчи фильтр ва вентилятор ўрнатилган. Қўшимча равишда ингаляция, ҳавони намлантириш ва ультрабинафша нур учун модуль ўрнатиш мумкин.

«Венец-34» нархи 1000 рублни (13 АҚШ доллари) ташкил этмоқда. Шлемларнинг биринчи партияси Волгоград шифокорларига бепул тарқатилади.