Британияда саратоннинг даволаб бўлмайдиган шаклига қарши дори воситаси яратилди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i53156-Британияда_саратоннинг_даволаб_бўлмайдиган_шаклига_қарши_дори_воситаси_яратилди
Буюк Британия Соғлиқни сақлаш миллий тизими (NHS) олимлари саратоннинг даволаб бўлмас шаклларида фойда берадиган дори воситасини яратди, - деб хабар беради Daily Mail.
(last modified 2020-06-28T05:04:28+00:00 )
июн 28, 2020 10:01 Asia/Tashkent
  • Британияда саратоннинг даволаб бўлмайдиган шаклига қарши дори воситаси яратилди

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш миллий тизими (NHS) олимлари саратоннинг даволаб бўлмас шаклларида фойда берадиган дори воситасини яратди, - деб хабар беради Daily Mail.

Гап Entrectinib — ўсманинг организмнинг қаерида жойлашганидан қатъи назар уни йўқ қилишга қодир дори воситаси ҳақида кетмоқда.

«Entrectinib каби даволаш усули организмнинг қаерида жойлашган бўлишга қарамай ўсманинг ўсишини фаоллаштирувчи генетик мутацияга йўналтирилган бўлиб, у саратонни даволаш методларида инқилобни амалга ошириши мумкин», — дейди NHS олимларидан бири Мейндерт Бойсен.

Таъкидланишича, саратонни даволашнинг анъанавий усули зарарли ўсманинг қаерда жойлашганига боғлиқ. Маълумотларга кўра, янги дори воситаси саратон касаллигининг камёб турларидан азият чекувчи 12 ёшдан катталар учун мўлжалланган.