Коронавирусни бир неча сонияда йўқ қилиш усули топилди
(last modified Sun, 28 Jun 2020 05:07:19 GMT )
июн 28, 2020 10:07 Asia/Tashkent
  • Коронавирусни бир неча сонияда йўқ қилиш усули топилди

«Korrespondent.net» хабар беришмча, Бостон университетининг юқумли касалликлар миллий лабораториясида коронавирусни бир неча сония ичида ўлдириш усули топилди.

Мутахассислар ўтказган тадқиқот давомида узоқ ультрабинафша нурлантириш патогенни тўлиқ ўлдиришга қодир эканлиги аниқланди.

Микробиолог Энтони Гриффитс олимлар гуруҳи билан коронавирус юқтирилган материални ультрабинафша нурланишнинг турли дозалари билан ишлов бериб, тадқиқот ўтказди.

5 МЖ/см2 дозировкадаги нурланиш 99 фоиз патогенларни олти сонияда ўлдириши маълум бўлди.

Вирусга 22 МЖ/см2 дозировкадаги нурланишни 25 сония давомида йўналтириш эса уни тўлиқ ўлдириши аниқланди.

Олимларнинг қайд этишича, 13 Ваттли ультрабинафша чироғи 15 квадрат метрга эга хонани коронавирусдан тозалаши мумкин.

Мутахассисларнинг қайд этишича, барча ўрганилаётган вируслар масофадан ультрабинафша нурлантириш жараёнида ўлади, бироқ жараён инсон саломатлиги учун ҳам хавфли.