Америкалик олимлар коронавирусни тезда аниқловчи қурилма яратди
(last modified Tue, 28 Jul 2020 05:47:40 GMT )
июл 28, 2020 10:47 Asia/Tashkent
  • Америкалик олимлар коронавирусни тезда аниқловчи қурилма яратди

АҚШдаги Жорж Вашингтон университети тадқиқотчилари мобил телефонлар ёрдамида коронавирусни аниқловчи кичик қурилмани яратди. Детектор инсон соч толасидек келадиган ўтказгичлардан иборат ва юпқа олтин билан қопланган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Қурилма газ ҳолатда бўлган моддаларга реакция беради. Детектор реакциясини сунъий интеллект таҳлил қилади.

«Тест натижаларини қайта ишлаш бир неча дақиқа вақт олади ва сиз тест намунасини бирор тижорий лабораторияга юбориб, ортиқча вақт сарфламасдан, шу жойнинг ўзида унинг жавобини оласиз. Бу профессионалларга инсон зудлик билан карантинга жойлаштирилиши лозимлиги, шунингдек, у кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқлашга ёрдам берган бўларди», — дейди олимлар.

Аввалроқ Эронда коронавирусни ярим дақиқада аниқловчи нанотест яратилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ёрлиқ