ЖССТ: фасл ўзгариши билан коронавирус эпидемиясининг юз бериши оғирроқ кечади
(last modified Wed, 29 Jul 2020 07:07:47 GMT )
июл 29, 2020 12:07 Asia/Tashkent
  •     ЖССТ: фасл ўзгариши билан коронавирус эпидемиясининг юз бериши оғирроқ кечади

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти наттоғи коронавирус ва мавсумий грипп хасталиги ўртасидаги фарққа тўхталиб, коронавирус фасл ўзариши билан янада кучайиши ва оғирроқ кечиши тўғрисида огоҳлантирди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча ЖССТ наттоғи Маргарет Ҳарис  Женевада ўтказилган йиғилишда  дунё аҳолиси ҳали ҳам фасллар ҳақида ўйлашади, аммо шуни ёдда тутишимиз лозимки, корона янги вирус бўлиб бошқачароқ таъсир ўтказа бошлайди дея таъкидлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти наттоғи  коронавирус таъсири мавсумий гриппдан фарқ қилади ва фасллар ўзгариши билан  нобуд бўлмайди ва грипп хастлигининг аксича  фаслларга боғлиқ эмас. Бу вирус тарқалиши худди буюк бир тўлқин дек гоҳида кўпайиб гоҳида камаяди деб қўшимча қилди.

Бундан олдин ЖССТ ижроий директори Майк Роян ҳам  2021 чи йил авалларида дунё аҳолисини вакцинация қилиниши ҳақида хабар берганди.