сентябр 19, 2020 10:45 Asia/Tashkent
  • Австралиялик олимлар бутунлай кўзи ожиз инсонларнинг кўриш қобилиятини қайта тиклаш тизимини яратди

Австралиядаги Монаш университети олимлари кўзнинг функциясини қайтаришга қодир Gennaris номли бионик тизимни яратди, деб хабар беради Daily Mail.

«Гап бутунлай кўр инсонларнинг кўриш қобилиятини қайта тиклаш ҳақида кетмоқда. Бунинг учун уларга бионик кўз ўрнатилади», — дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, кўзга ўрнатилган камера сигналларни микропроцессорга юборади, у эса ўз навбатида олинган тасвирларни тўғри мияга йўналтиради.

Аниқлик киритилишича, Gennaris тизими кўз қорачиғидан миянинг кўриш марказига юбориладиган сигналларни блокловчи кўриш қобилиятидаги нуқсонларни айланиб ўтишга қодир.

«Дизайнимиз 172 тагача ёруғлик доғлари (фосфен) комбинациясидан иборат визуал гул шаклида бўлиб, инсонга бино ичи ва очиқ ҳавода ҳаракатланишга, шунингдек, атрофдаги одамларни танишга имкон беради», — дейди австралиялик ихтирочилар.

Ихтирочилар жамоаси муваффақиятга эришадиган бўлса, улар янги тижорий корхона яратиш устида иш бошлаб, келажакда шу каби қурилмаларни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Аввалроқ Гонконг фан ва технология университети олимлари инсон кўриш аъзосидан деярли фарқ қилмайдиган сунъий кўз яратгани тўғрисида хабар берилганди.

Ёрлиқ