Huawei смартфонларни масофадан қувватлаш усулини ихтиро қилди
(last modified Sun, 20 Sep 2020 07:03:05 GMT )
сентябр 20, 2020 12:03 Asia/Tashkent
  • Huawei смартфонларни масофадан қувватлаш усулини ихтиро қилди

Huawei компанияси смартфонларни симсиз қувватлашнинг янги усулига патент олди. Бу технологияда қурилмалар лазер ёрдамида қувватланади.

Янги технология гаджетлар батареясини масофадан, мисол учун бир хона чегарасида тўлдириш имконини беради. Розеткага уланган қувватлаш модули ўз таъсир доирасидаги қурилмаларга электрон заряд жўнатади. Энергия лазер ёрдамида узатилади. Бунда фойдаланувчилар гаджетларидаги аккумуляторнинг қанчалик тўлгани ҳақида қайғурмасалар ҳам бўлади, чунки қувватлаш жараёни доимий равишда юз беради. 

Патентда таъкидланишича, қувватлаш зарядининг унча катта бўлмаган узатувчи ва қабул қилувчи қуввати уни энергияни ўрта ва катта масофаларга узатишда қўллаш имконини беради. Компанияда таъкидланишича, лазер ёрдамида кичик ўлчамдаги маиший асбоблар билан бир қаторда йирик ўлчамдаги дронларни ҳам қувватлаш мумкин. 

Ушбу технологиянинг ягона камчилиги лазернинг одамлар ва ҳайвонлар кўзига шикаст етказиши мумкинлиги ҳисобланади. Компания ходимлари бу муаммони ҳал қилишга ваъда беришган.

Ушбу технологияга асосланган илк қувватлаш қурилмалари қачон пайдо бўлиши маълум қилинмаган. Бироқ журналистлар технология учун патент олишга ариза 2019 йил сентябрда топширилгани ва бир йил ўтибгина патент олинганига эътибор қаратишган.

Ёрлиқ