ЖССТ коронавирусга қарши вакцина самарали деб топилишининг мезонларини маълум қилди
(last modified Wed, 23 Sep 2020 06:22:15 GMT )
сентябр 23, 2020 11:22 Asia/Tashkent
  • ЖССТ коронавирусга қарши вакцина самарали деб топилишининг мезонларини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши вакцина касалланиш ҳолатларининг 50 фоизида бир неча ой давомида фойда берса, уни самарали деб топади. Бу ҳақда ЖССТнинг бош илмий ходими Сумия Сваминатан айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, вакцина самарадорлиги 70 фоиз ва ундан кўп бўлса у мукаммал ҳисобланади, бироқ вакцина самарадор деб топилиши учун 50 фоиз самарадорлик етади.

Сваминатаннинг айтишича, ЖССТ вакцина самарадорлигининг энг паст чегарасини 30 фоиз даражасида ўрнатган. Бундай самарадорликка эга вакциналар аҳоли саломатлигига ижобий таъсир кўрсатмайди.

Бундан ташқари, вакцинанинг хавфсизлиги ҳам ҳисобга олинади. У вакцина қабул қилиниши натижалари ортидан бир неча ой давомида олиб бориладиган кузатувлар асосида баҳоланади.