Вирусолог тавсиялари: кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин
(last modified Sat, 03 Oct 2020 07:18:06 GMT )
октябр 03, 2020 12:18 Asia/Tashkent
  • Вирусолог тавсиялари: кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин

Вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альштейн кузда иммунитетни мустаҳкамлаш чораларини маълум қилди.

Вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альштейн RT га берган интервюсида кузда иммунитетни мустаҳкамлаш чораларини санаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, оддий эпидемияга қарши чораларга риоя қилиш керак, масалан ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш ва антисептиклардан фойдаланиш.

Бундан ташқари, шифокор D витаминини ичишни тавсия қилди. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, у коронавирусга чидамлиликни ошириши мумкин.

Вирусолог таъкидлашича, кузда айниқса чиниқиш, мувозанатли овқатланиш, уйқу ва спиртли ичимликлардан воз кечиш фойдали бўлади.

"Булар одам ўзини яхши хис этиши ва инфекцияга қарши туришлари учун асосий усуллардир. Тўғри турмуш тарзи ва эпидемияга қарши чораларга риоя қилиш нафақат коронавирусга, балки бошқа нафас олиш вирусларига қарши ҳам ёрдам беради", - деб  хулоса қилди мутахассис.