Коронавируснинг кутилмаган "фойдали" хусусияти аниқланди
(last modified Thu, 08 Oct 2020 06:45:45 GMT )
октябр 08, 2020 11:45 Asia/Tashkent
  • Коронавируснинг кутилмаган

Америкалик олимлар коронавируснинг кутилмаган хусусиятини аниқлашди. Тадқиқот натижалари оммага эълон қилинди.

Америкалик олимлар коронавируснинг кутилмаган хусусиятини аниқлашди. Уларнинг маълумотларига кўра, SARS-CoV-2 оғриқни сусайтириши мумкин. Pain журнали тадқиқот натижаларини эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Мутахассислар таъкидлашича, коронавируснинг ACE2 рецепторлари ва бошқа моддалар билан инсон ҳужайраларига кириб боришини таъминлайдиган S-оқсилининг бирикмаси туфайли анестезия таъсири юзага келади.

Оғриқ сезгиларининг сигнал беришининг бузилиши нейропилин-1 ва VEGF-A - қон томирлари эндотелиясининг ўсиш омили бўлган бошқа протеин иштирокида содир бўлади.

Тадқиқотчилар нейропилин-1 хусусиятларини батафсил ўрганишни режалаштирмоқда, чунки унинг хусусиятлари анестезиологлар учун фойдали бўлиши мумкин.