Канадада саратонни мустақил равишда аниқлайдиган қурилма ишлаб чиқарилди
(last modified Mon, 26 Oct 2020 06:30:19 GMT )
октябр 26, 2020 11:30 Asia/Tashkent
  • Канадада саратонни мустақил равишда аниқлайдиган қурилма ишлаб чиқарилди

Канададаги Макмастер ва Брок университетлари муҳандислари қондаги қанд миқдорини аниқлашга ёрдам берадиган монитор кўринишида саратонни аниқловчи қурилмани яратди, деб хабар беради Science Daily.

«Прототип ўзига хос простатик антигенларни (PGА) аниқлаш учун яратилган, бироқ технологияни саратон ёки бошқа сурункали касалликларни аниқлайдиган қурилма сифатида мослаштириш ҳам мумкин», — дейди қурилма муаллифлари.

Олимларнинг фикрича, бу каби маълумотларни уйдан туриб фойдаланиш беморлар ҳаётини енгиллаштирган ва шифокорларни касалларни даволаш жараёнида аниқ ҳамда долзарб маълумотлар билан таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, у соғлиқни сақлаш тизими ва беморни ортиқча сарф-харажатлардан халос этади.

«Бу ҳақиқий персоналлашган тиббиёт йўлидаги яна бир қадам ҳисобланади. Биз марказлашган, тестлар учун лаборатория қурилмалари талаб қилинишидан четлашяпмиз. У мониторингни анча осонлаштиради ва беморларнинг қон топшириш учун шифохоналарга қатнашини камайтиради», — дейди лойиҳа раҳбарларидан бири, биомуҳандис Лейла Сулаймоний.

Бироқ мазкур ихтиро кенг кўламли синовлардан ўтказилиши ва тегишли органлардан оммавий ишлаб чиқариш учун рухсат олиниши лозим.

Аввалроқ олимлар саратонни ўлдиришга қодир бўлган парҳезни ишлаб чиққани тўғрисида хабар берилганди.