Олимлар коронавирус ва испан гриппи ўртасида маълум бир ўхшашликни аниқлашди
Олимлар қизиқарли назарияни илгари суришди, унга кўра ҳар 100 йилда инсоният жиддий касаллик тарқалишига дуч келади.
Яқинда олимлар қизиқарли назарияни илгари суришди, унга кўра ҳар 100 йилда инсоният жиддий касаллик тарқалишига дуч келади.
Жумладан, 1918-1920 йилларда "испан гриппи" умумий пандемияси юз берди. Ўша вақтда тахминан 100 миллион киши гриппнинг қурбонига айланди - Ернинг деярли ҳар учинчи кишиси.
Жорий йил COVID-19 пандемияси тарқалиши билан эсда қолади, у бугунги кунда сайёранинг 44 миллион аҳолисида аниқланди. Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусдан 1,17 миллион киши вафот этди.
Ҳолбуки, олимлар коронавирус ва испан гриппи ўртасида маълум бир ўхшашликни қайд этишмоқда.
"Бу (COVID-19. - Sputnik), шунингдек, нафас олиш билан боғлиқ бўлган инфекцияси бўлиб, у ҳаводаги томчилар билан юқади. Шунинг учун, албатта, тарқалишда умумий хусусиятлар мавжуд", - деди РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти, профессор Владимир Чуланов.
Бироқ, мутахассис COVID-19 қўзғатувчиси эпидемик салоҳияти гриппга қараганда анча юқори эканлигини таъкидлади.
"Бугунги даврда коронавируснинг эпидемик салоҳияти грипп вирусига қараганда юқори деб айта оламиз. Буни, ҳеч бўлмаганда, тарқалиш индексидан кўриш мумкин, бу чеклов чораларисиз 4-5, яъни юқори. Касаллик юқумлиги юқори", - деб қўшимча қилди эксперт.
Мана шунинг учун коронавирус инфекцияси бутун дунёга тез тарқалди ва пандемия кўрсаткичига етди, деб хулоса қилди Чуланов.