ЖССТ: коронавирус қурбонлари расмий рақамлардан анча кўпроқдир
(last modified Tue, 02 Nov 2021 10:32:13 GMT )
ноябр 02, 2021 15:32 Asia/Tashkent
  • ЖССТ: коронавирус қурбонлари расмий рақамлардан анча кўпроқдир
    ЖССТ: коронавирус қурбонлари расмий рақамлардан анча кўпроқдир

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус касаллигидан тўғридан-тўғри ва билвосита ўлим ҳолатлари ҳисобга олган ҳолда ҳақиқий рақам расмий кўрсаткичдан икки - уч барвар кўпроқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

Коронавирусдан ўлим ҳолатларининг 5 миллиондан ошгани вазиятида,  ЖССТ бу вирусдан билвосита ва тўғридан-тўғри ўлимлар ҳолатларини инобатга олиб,  ҳақиқий кўрсаткич расмий рақамдан 2-3 баробар кўп бўлиши мумкин деб эълон қилди.

Экономист нашриясининг ҳисоботига биноан,  ҳозирда бутун дунёда  17 миллион инсонлар коронавирусдан вафот этан. Бироқ  коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1918-1919 йиллар орасида  50 дан 100 миллионгача одамларни қурбон бўлишига сабаб бўлган испан грипи каби дунёдаги боқша вабо ҳолатлардан анча паст деб қўшимча қилди.

Франция ўрганишлар маркази ҳам бу хусусда  коронавирус қисқа вақт ичида кўплаб одамлар ҳаётига зомин бўлди, аммо агар таътил эълон қилинмаганида, карантин ва эмлаш каби соғлиқни сақлаш чоралари бўлмаганида вазият анча ёмонлашган бўлар эди деб маълум қилди.

Аввалроқ ЖССТ  2022-йил сентябргача бутун дунё бўйлаб коронавирусга қарши эмлаш ва дори воситалари билан таъминлаш учун  20 миллиард евро керак бўлади.

ЖССТ шунингдек вакциналар ва дорилар таъмланиши билан  5 миллион инсонларнинг ўлимини олдини олиш ва  дунё иқтисодиётида ҳам 5 миллиард евродан кўпроқ маблағни тежаш мумкин деб аниқлик киритган.