Олимлар коронавирусга қарши антитаначаларнинг сақланиш муддатини аниқлади
Мутахассислар коронавируснинг енгил ёки ўрта шаклда бошидан ўтказган 30 мингдан зиёд беморларнинг маълумотларини ўрганишди.
Коронавирус инфекциясидан тузалганларда антитаначалар бир неча ой давомида сақланиб қолинади. Бу ҳақда “Science” нашри америкалик олимлар тадқиқотига таянган ҳолда ёзмоқда.
Мутахассислар коронавируснинг енгил ёки ўрта шаклда бошидан ўтказган 30 мингдан зиёд беморларнинг маълумотларини ўрганишди. Натижада иштирокчиларнинг ҳаммасида вирусга нисбатан барқарор иммун жавоб борлиги аниқланди.
Сўнгра олимлар улардан 121 нафарининг таҳлил намуналарини танлаб олиб, кузатишда давом этишди. Натижада олимлар организмда барқарор антитаначалар беш ой давомида сақланиб қолганини аниқлашди.
Шу билан бирга, тадқиқот муаллифлари антитаначанинг борлиги коронавирусдан тўлиқ ҳимояни кафолатламаслигини таъкидлашмоқда, аммо яна бир марта юқтириб олиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.