Олимлар терлашни энг хавфли касаллик белгиси эканини маълум қилди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i55836-Олимлар_терлашни_энг_хавфли_касаллик_белгиси_эканини_маълум_қилди
Ҳаддан зиёд берлаш, мутахассислар сўзларига кўра, асосан тананинг юқори қисмини қамраб олади. Агар сиз бу симптомни ўзингизда аниқлаган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз лозим, дея хулоса қилган нашр.
(last modified 2020-11-12T06:41:22+00:00 )
ноябр 12, 2020 11:29 Asia/Tashkent
  • Олимлар терлашни энг хавфли касаллик белгиси эканини маълум қилди

Ҳаддан зиёд берлаш, мутахассислар сўзларига кўра, асосан тананинг юқори қисмини қамраб олади. Агар сиз бу симптомни ўзингизда аниқлаган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз лозим, дея хулоса қилган нашр.

Ҳеч қандай аниқ сабабсиз терлаш Паркинсон касаллигидан дарак берувчи энг кенг тарқалган белгилардан биридир. Бу ҳақда Америка Паркинсон касаллиги ассоциациясига асосланиб Express хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, белгилар, одатда аста-секин ривожланиб боради ва унчалик жиддий кўринишда бўлмайди.

Ҳаддан зиёд берлаш, мутахассислар сўзларига кўра, асосан тананинг юқори қисмини қамраб олади. Агар сиз бу симптомни ўзингизда аниқлаган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз лозим, дея хулоса қилган нашр.

Паркинсон касаллиги – марказий асаб тизимининг аста-секин ўсиб борувчи дегенератив касаллиги, унинг асосий белгилари гипокинесия (организмнинг ҳаракатлар темпи ва ҳажми чекланиши билан боғлиқ бўлган ҳаракат фаоллиги етишмаслиги ҳолати), мушакларнинг эластик эмаслиги (қаттиқлашуви), тана қисмларининг ўз-ўзидан ритмик тебраниш ҳаракатлари ва постурал бузилишлардир.