Америка олимлари коронавирусни уй шароитида аниқлаш имконини берувчи тест ишлаб чиқаришди
https://parstoday.ir/uz/radio/uncategorised-i55995-Америка_олимлари_коронавирусни_уй_шароитида_аниқлаш_имконини_берувчи_тест_ишлаб_чиқаришди
Тест натижаси 30 дақиқа ичида чиқади.
(last modified 2020-11-19T09:01:22+00:00 )
ноябр 19, 2020 13:57 Asia/Tashkent
  • Америка олимлари коронавирусни уй шароитида аниқлаш имконини берувчи тест ишлаб чиқаришди

Тест натижаси 30 дақиқа ичида чиқади.

АҚШда коронавирусни уй шароитида аниқлаш имконини берувчи тест фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлди.

 Қайд этилишича, уни рецепт бўйича сотиб олиш мумкин. Тест нархи 50 доллар атрофида бўлади.

Тестдан 14 ёшдан катта бўлган шахслар фойдаланиши мумкин. Тест натижаси 30 дақиқа ичида чиқади.

Аввалроқ АҚШдаги Cellex компанияси сунъий онгдан фойдаланган ҳолда коронавирусни аниқлайдиган тест ишлаб чиққанини маълум қилганди.