Олимлар коронавирусни юқтириб олган одамларда организмга ҳужум қилувчи антитаналарни аниқлади
ҚШнинг Йел университети олимлари коронавирусга чалинган беморларда COVID-19’га эмас, органларга, тўқималарга ва иммун тизимига қарши қаратилган антитаналарни аниқлади, деб ёзади «Коммерсантъ». Организмда қанчалик кўп аутоагрессив антитаналар аниқланса, касаллик шунчалик оғир кечган.
Оддий антитаналар оқсилларнинг юзасига ёпишиб олиб, вирусларни блоклайди. Aутоантитаналар эса нотўғри шаклда бўлиб, улар оқсиллар билан одам ҳужайраларида бирикади. Баъзи беморларда аутоантитаналар коронавирусга чалинишдан олдинроқ аниқланган, бошқаларида улар касалликдан кейин пайдо бўлган.
Олимлар қайд этишича, вирусли инфекцияларнинг аутоиммун реакциялар чақириш хусусияти кам ўрганилган. Шу билан бирга, ревматоид артрит, волчанка (тери силининг бир тури) ва паришонхотир склероз иммун тизимининг организмга ҳужуми оқибатида келиб чиқиши маълум.
Тадқиқотчилар фикрича, аутоантитаналар касаллик оқибатларига салбий таъсир ўтказиши ва саломатлик билан боғлиқ узоқ муддатли муаммоларга олиб келиши мумкин. Улар соғайгандан кейин организмда узоқ вақт сақланиб қолишга қодир.
Аввалроқ ҳеч қачон SARS-CoV-2 вируси билан контактда бўлмаган одамларнинг қонида ҳам коронавирусларга турдош бўлган ва унга қарши тура олувчи антитаналар мавжудлиги аниқланган эди.