Олимлар коронавируснинг янги симптомини маълум қилишди
Юрак урушининг тезлашиши коронавирусга чалинганлик аломати бўлиши мумкин. Бу ҳақда COVID Symptom Study маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тадқиқот доирасида мобил илова ёрдамида дунёдаги тўрт миллиондан ортиқ иштирокчиларнинг маълумотлари таҳлил қилинди. Натижалар COVID-19 юрак уришининг тартибсиз ёки тез (бир дақиқада 100 мартадан ортиқ) уришига олиб келиши мумкинлигини кўрсатган.
Маълум қилинишича, пулсни ўлчашда хатоликка йўл қўймаслик учун тинч ҳолатда бўлиш керак. Ундан олдин имкон қадар беш дақиқа ҳордиқ чиқариш, яъни асабийлашиш ва жисмоний фаолиятнинг ортиқча омилларини бартараф этиш тавсия этилади. Юрак уришининг нормал ҳолати тинч турган пайтда дақиқасига 60 тадан 100 гача ҳисобланади.
Шунингдек, мутахассисларнинг таъкидлашича, юрак билан боғлиқ ҳеч қандай патологиялар илгари аниқланмаган, лекин юрак уриши тезлашиши тез-тез такрорланган тақдирдагина хавотир олиш керак.
Ноябрь ойи бошида вирусолог Анатолий Алтштейн коронавируснинг 5 та асосий симптомларини маълум қилганди, булар: иситма, йўтал, томоқ оғриғи, ҳид ва таъм билишни йўқотишдир. Агар ушбу белгилар кузатилмаса, «оёқ бармоқлари рангининг ўзгаришига эътибор бермаса ҳам бўлади», деб айтганди.
Кейинчалик «Роспотребнадзор» Марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институтида қулоқ битиши COVID-19 белгиларидан бири бўлиши мумкинлиги билдирилган. Бироқ бундай аломат ЎРВИда ҳам учраши таъкидланган.
Британия ва америкалик шифокорлар эса COVID-19’нинг дастлабки тўртта аломатини маълум қилди.