Онкологга мурожаат қилиш вақти келганидан дарак берувчи теридаги ўзгаришлар
Тери саратони бу касалликнинг энг тажовузкор ва хавфли турларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили миллиондан ортиқ одам бу касалликдан вафот этади.
Ушбу касалликдан ҳимояланиш учун терини тўғридан-тўғри қуёш нурларидан сақлаш, нафақат пляж, балки шаҳар, ёз ва ҳатто қишда ҳам қуёш нурларидан асраш зарур. Кўпчилик шакли, ранги ёки ҳажмини ўзгартирадиган холларнинг ёмон аломат эканлигини билади, аммо айримлар ривожланаётган тери саратони холга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган белгилар билан огоҳлантирилиши мумкин. Бу борада эътибор бериш керак бўлган жиҳатларни билиб қўйиш зарар қилмайди.
Йўқолмайдиган ҳуснбузарлар
Узоқ вақт давомида йўқолмайдиган, айниқса, қон кетиши кузатиладиган тошмалар бўлса, шошилинч равишда шифокорга мурожаат қилиш керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу жараён тери саратонининг энг кенг тарқалган шакли бўлган — базал ҳужайралари карсиномаси бўлиши мумкин.
Терининг доимий кўчиши
Куз ва қишда, айниқса, ички ҳаво қуруқ бўлса, шунингдек, ташқарида ҳаво жуда совуқ бўлса, кўпчиликнинг териси қуриганини кўриш мумкин. Шундан сўнг терини юмшатиш, ҳимоя қилиш ва намлик мувозанатини тиклаш учун махсус воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Аммо тери юзасида қайта-қайта тери кўчиши юз берса ва узоқ вақт давомида йўқолмаса, иложи борича тезроқ шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Тирноқдаги қизил чизиқ
Бир ёки бир нечта тирноқларда пайдо бўлган ингичка қизил чизиқ кальций етишмовчилиги туфайли тирноқ пластинкаси ингичкалашиб бораётганидан огоҳлантиради. Шунингдек, бу чизиқлар псориаз ҳамда қизил ликен планус касаллигининг белгиси бўлиши мумкин. Бундай вақтда дермотолог кўригидан ўтишни ортга сурмаслик керак.
Сепкил ва доғлар
Баҳор ва ёзда аксарият инсонларнинг юзига сепкил тошади. Ёшга қараб эса қорайган майда доғлар ҳам пайдо бўлади. Аммо ҳар бир янги доғни диққат билан кузатиб бориш ва иложи борича тезроқ шифокор билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқдир. Агар улар ассиметрик бўлса ва ҳажми ўзгариб, тери юзасидан кўтарилса, шунингдек, ранги ҳам тўқлашса, ушбу хусусиятларга эга бўлган сўгаллар кўпинча тери саратонининг белгиси бўлиши мумкин.
Кўп ёриладиган лаблар
Совуқ ҳамда иссиқ ҳавода ҳам лабларни фақат махсус бальзамлар ёрдамида намлаш керак. Лабларнинг қуриши нафақат ёқимсиз, балки хавфли ҳамдир. Аммо об-ҳаводан қатъи назар лаблар қуриб, ёрилиб кетса, дермотолог-онколог билан боғланиш керак. Меланома эса кўпроқ лаб терисида ривожланади.
Бўғимлардаги оғриқ
Суяк ва бўғимлар касаллик намоён бўладиган яна бир муҳим жой ҳисобланади. Артрит белгиларига ўхшаш оғриқ, шунингдек, узоқ вақт давом этадиган ва келиб чиқиши номаълум бўлган кўкаришлар ва гематомаларга аҳамиятли бўлиш зарур.
Яллиғланган ва шишган лимфотугунлар
Жағ ва қўлтиқ остида жойлашган лимфотугунлар катталашса ва уларга таъсир этилганда оғриқ пайдо бўлса, зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш зарур. Иммунитет тизими ривожланаётган хавфли ўсимтани шу тарзда намоён қилади ва касалликнинг бошланишидан огоҳлантиради.