Мутахассислар организмда саратон ривожланаётганидан далолат берадиган симптомлари ҳақида маълумот берди
(last modified Thu, 25 Feb 2021 05:45:37 GMT )
феврал 25, 2021 10:45 Asia/Tashkent
  • Мутахассислар организмда саратон ривожланаётганидан далолат берадиган симптомлари ҳақида маълумот берди

ААРП нотижорат ташкилотининг мутахассислари организмда саратон ривожланаётганидан далолат берадиган ва аксарият ҳолларда эътибордан четда қоладиган беш асосий симптом ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Express нашри хабар берди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Ривожланишининг дастлабки босқичида дармонсизлик кузатилмагани сабаб ҳам саратон белгиларини пайқаш қийин бўлади. Осилган қовоқлар ўпка, ютинишнинг қийинлашиши қизилўнгач, шамоллаш билан боғлиқ бўлмаган овоз бўғилиши эса ҳиқилдоқ саратонидан дарак беради.

Мутахассисларнинг фикрича, қорин шишининг ўтиб кетмаслиги тухумдонлар саратонига хос симптом бўлиши мумкин. Бундан ташқари, пешоб рангининг ўзгаришига ҳам диққат қаратиш керак. Пешобнинг тўқ жигарранг бўлиши ошқозон ости безининг, қизғиш бўлиши эса сийдик пуфаги, буйраклар ёки простата бези саратонига хос аломат бўлиши мумкин.

Аввалроқ дунёда энг кенг тарқалган саратон турлари ҳақида маълум қилинганди. Унга кўра, 2020 йилда саратон касалликлари орасида ўлим ҳолатининг энг юқори кўрсаткичи ўпка саратонига чалинганларда қайд этилгани, ундан кейин коллектериал саратон, жигар саратони, ошқозон ва кўкрак саратони билан боғлиқ экани таъкидланган.