март 03, 2021 11:20 Asia/Tashkent
  • Америка олимлари ўлим хавфи эҳтимоллигини 25 фоизга қисқартиришга қодир маҳсулот номини маълум қилишди

Америка кардиология ассоциацияси олимлари кундалик ҳаётда истеъмол қилиш, ўлим хавфи эҳтимолини 25 фоизга қисқартириши мумкин бўлган маҳсулот номини маълум қилди.

Мутахассисларнинг аниқлашича, чили қалампирини мунтазам истеъмол қилиш юрак қон-томир касалликлари ёки саратон оқибатида юзага келадиган ўлим хавфини 25 фоизга қисқартиради.

570 мингдан ортиқ инсоннинг соғлиғига оид маълумотларни ўрганиб чиққан тиббиёт ходимлари ўзининг овқат рационига ушбу маҳсулотни қўшганларда юрак қон-томир касалликлари оқибатида юзага келадиган ўлим хавфи — 26 фоизга, саратондан эса 23 фоизга камлигига оид хулосага келган.

Олимлар чили қалампирининг бундай хусусиятини ундаги капсаицин алколоиди мавжудлиги билан изоҳлаган. У яллиғланишга қарши, антиоксидант ва саратонга қарши хусусиятларга эга. Бундан ташқари, у қондаги глюкоза даражасини бошқара олади.

Аввалроқ олимлар кундузги уйқу ўлим хавфини оширишини аниқлаган эди.

Ёрлиқ