Бурун тез-тез битганда нима учун тишларни текширтириш лозим?
Буруннинг тез-тез битишига нафақат шамоллаш, балки тишдаги муаммолар ҳам сабаб бўлиши мумкин. 10 йилдан ортиқ тажрибага эга стоматолог Юлия Селютина ушбу масалага аниқлик киритди.
Муаммонинг сабаби
Носоғлом тишлар доимий инфекциянинг манбаи бўлиши мумкин. Ундаги касаллик келтириб чиқарадиган бактериялар қон оқими орқали ўтадиган токсинларни ажратиб туради. Кучли иммунитет инфекцияни тезда бартараф этади, аммо стресс ёки салқин ҳаво ҳимояни сусайтиради. Натижада яллиғланиш ҳамда гайморит юзага келади. Юқори жағ тишларида сурункали яллиғланиш муаммолари пайдо бўлади. Уларнинг илдизлари бурунга яқин ёки тўғридан-тўғри унда жойлашган бўлади. Шундан сўнг инфекция тарқала бошлайди.
Агар ҳавонинг бироз салқинлашишида ҳам сурункали бурун битиши пайдо бўлса, отоларинголог ҳамда стоматологга ташриф буюриш керак. Шифокор носоғлом тишнинг мумкин бўлган салбий таъсирини аниқлаш учун текширув ўтказади. Шундан сўнг кенг қамровли даволаниш талаб этилади.
Шуни таъкидлаш керакки, барча бўшлиқлар ўзаро алоқада бўлади. Агар инфекция юқори жағ бўшлиғига тушган бўлса, унда уларнинг тарқалиши осон. Бу эса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун мунтазам равишда стоматолог кўригидан ўтиш, тишларни даволаш ва ҳар куни оғиз бўшлиғи гигиенасига эътибор қаратиш зарур.
Муаммонинг бошқа томони
Тиш муолажаларининг ўзи ҳам асоратларнинг сабаби бўлиши мумкин. Бу эса стоматолог юқори жағдаги чайнаш тишлари билан ишлаганда пайдо бўлади. Пайдо бўлган ёриқ натижасида илдиз орқали инфекция тушиб, яллиғланишни келтириб чиқаради. Одатда ёриқлар тиш олиш, эндодонтик даволаш, имплантация, илдиз резексияси вақтида пайдо бўлади.
Хавфли белгилар
- Қуйидаги аломатлар бурун бўшлиғида ёриқ пайдо бўлганини кўрсатади:
- Тиш ўрнашган тешикдаги қонда кичик ҳаво пуфакчаларининг пайдо бўлиши, уларнинг сони бурун орқали нафас олиб, чиқарилганда кўпаяди.
- Зарарланган бурун бўшлиғидан қон кетишининг пайдо бўлиши.
Агар ёриқ дарҳол аниқланса, бўшлиқда инфекция бўлмаса, даволаниш амалга оширилади. Стоматолог муолажаларни ўтказади. Яллиғланишга қарши антибиотик ва препаратларни буюради. Агар ёрилган вақтда бегона жисм – имплантация, пломба моддаси, илдиз парчалари бўшлиққа тушиб қолса, даволаш ишлари фақат шифохонада амалга оширилади. Бўшлиқни очиш, бегона жисмни ва юқтирилган тўқималарни олиб ташлаш ва яна бўшлиқни ёпиш билан операция ўтказилади.