Ошқозон ости бези саратонининг эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган 7 белгиси
(last modified Thu, 08 Apr 2021 07:19:33 GMT )
апрел 08, 2021 12:19 Asia/Tashkent
  • Ошқозон ости бези саратонининг эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган 7 белгиси

Агар ошқозон ости бези саратонини эрта аниқлаш мумкин бўлса, беш йиллик омон қолиш эҳтимол 30 фоизини ташкил қилади. Шунинг учун қандай аломатларга эътибор қаратиш кераклигини билиш ва вақтида шифокорга мурожаат қилиш муҳим.

Сарғайиш

Бу энг асосий аломатлардан бири бўлиб, у касалликни жиддий босқичда эканлигини англатади. Агар кўз оқлари сарғайган бўлса, ўсимта сафро йўлини тўсиб қўйганлигини кўрсатиши мумкин. Натижада сафро тўпланиб, кўз ва тери ранглари ўзгариши кузатилади.

Бел ва қорин оғриғи

Бармоқ учи қорин соҳасининг юқори ва кўкрак қафасининг пастки қисмига қўйилади. Айнан шу ерда оғриқ кузатилади. Оғриқ одатда зерикарли, қаттиқ ва узоқ давом этади. Агар у бир ҳафта ёки ундан кўпроқ вақт давом этса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Пешобнинг рангида ўзгариш

Агар пешоб ранги жигарранг ёки ундан тўқ бўлса, бу ошқозон ости бези саратонининг ривожланишини ҳам кўрсатиши мумкин. Жигар томонидан ишлаб чиқарилган ва сафрода мавжуд бўлган билирубин қонда тўпланиб, пешобнинг рангига таъсир қилади. Яна бир огоҳлантирув белги шундаки, бу ич келишининг ўзгаришидадир.

Кўнгил айниши ва қайт қилиш

Кўнгил айниши ва қайт қилиш, овқатланишдан кейин кучайиб борадиган оғриқ кузатилса, ушбу аломатларни имкон қадар тезроқ ҳал этиш керак. Сабаби мазкур белгилар турли хил хавфли касалликлар ҳақида огоҳлантириши мумкин ва улардан бири ошқозон ости бези саратонидир.

Тиш ва милк билан боғлиқ муаммолар

Оғиз бўшлиғидан ёқимсиз ҳид, милкнинг қонаши, тиш оғриғи ва ҳатто уларнинг синиши ҳам ошқозон ости бези саратонининг белгиси бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар периодонтит каби тиш касалликлари билан боғлиқ бактерияларнинг мавжудлиги ошқозон ости бези саратони хавфини 59 фоизга оширишини аниқлаган. Шунинг учун ҳам тиш ва милклар ҳолати ёмонлашган бўлса, тиш шифокори билан ҳам боғланиш зарур.

Асоссиз равишда вазн йўқотиш

Ҳеч қандай сабабсиз вазн йўқотиш 4 ва ундан ортиқ килограммни ташкил этса, шифокорга мурожаат этиш зарур. Бу кўпинча танада онкологик характерга эга бўлган хавфли жараёнларнинг содир бўлишидан дарак беради.