Бош оғриғини келтириб чиқарувчи 5 сабаб
(last modified Sat, 01 May 2021 05:23:51 GMT )
май 01, 2021 10:23 Asia/Tashkent
  • Бош оғриғини келтириб чиқарувчи 5 сабаб

Ҳаво ўзгариши, уйқунинг ёмонлигидан ташқари, бошқа сабаблар ҳам бош оғрининг кузатилишига сабаб бўлиши мумкин.

Организмнинг сувсизланиши

Организмда суюқлик етишмаслиги бош оғриғига олиб келадиган энг кўп тарқалган сабаб ҳисобланади. Қон томирлардаги қон ҳажмининг камайиши артериал қон босимининг тушишига олиб келади. Айнан шу сабаб ҳам сув балансига риоя қилиш керак.

Жисмоний фаол бўлмаслик

Бир жойда узоқ ўтирганда қон яхши айланмайди. Бунинг ҳисобига қон босими пасаяди ва киши ўрнидан турганида чаккаларда оғриқ кузатилади.

Кўп иссиқ ванна қабул қилиш

Тиббиёт фанлари доктори Шон Тессоннинг маълум қилишича, бу каби муолажалар қон томирларнинг кенгайишига қуёш нурларидан кам бўлмаган таъсир кўрсатади. Гап шундаки, тана ўзининг табиий ҳароратини тиклаши учун кўпроқ ишлашига тўғри келади ва натижада мияда қон аввалгидан ҳам кўпроқ бўлади. Айнан шу сабаб ҳам ванна қабул қилганда сув ҳарорати ҳаддан ортиқ иссиқ бўлмаслигига эътибор қаратиш керак.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларнинг 80 фоизи бош оғриғидан азият чекади. Гап шундаки, ҳомиладорлик вақтида қон тананинг бачадон қисмида кўп бўлгани ҳисобига мияда яхши айланмайди. Бундай вақтда иложи борича қўққисдан ҳаракат қилмаслик, эҳтиёт бўлиш керак.

Қондаги қанд миқдорининг ошиши

Мия энергия ажратиши учун организмдаги бошқа ҳужайраларга нисбатан глюкоза ва уни тўлдириб туриш керак. Оғриқ пешона ва бошнинг устки қисмида кузатилиб, аммо пулс ургани сингари кечмаслиги захирани қоплаш кераклигидан дарак бериши мумкин. Шунга қарамай, ширинликларга муккасидан кетмаслик, меъёрни билиш керак. Қондаги қанд миқдори маромида бўлиши учун икки-уч соатда мураккаб углеводларни ичига оладиган маҳсулотлар – донли маҳсулотлар, яшил сабзавотлар истеъмол қилинг.