Қон босимининг ошишига сабаб бўладиган 5 одат
(last modified Sun, 20 Jun 2021 04:47:22 GMT )
июн 20, 2021 09:47 Asia/Tashkent
  • Қон босимининг ошишига сабаб бўладиган 5 одат

30 ёшдан ошган деярли ҳар учинчи одам қон босими баландлигидан азият чекади. Шифокорлар қон босими 130 бўлганда турмуш тарзини ўзгартиришни, 140 бўлганда эса шифокорга мурожаат қилиш кераклигини таъкидлайди.

Суюқликни меъёрда ичмаслик

Суюқлик танқислиги ва сувсизланиш организмдаги бир қанча тизимлар, хусусан, қон босимига ҳам таъсир қилмай қолмайди. Организм сувсизланганда қон босими меъёрда бўлмаслиги, кўп суюқлик ичганда ва суюқлик пешоб билан ажралганда эса сезиларли даражада пасайиши мумкин.

Витаминлар қабул қилмаслик

Ўзбошимчалик билан даволанмаслик ва дуч келган витаминни ичмаслик, шифокор кўрсатмасига асосан қон таҳлили топшириб, муҳим минераллар: калий ва магний миқдорини назорат қилиб туриш керак. Калий организмдан ортиқча натрий чиқиб кетишини таъминлайди, магний эса юрак фаолияти ва тромбларнинг олдини олишга ҳисса қўшади. Шу сабаб ҳам рационни кўздан кечириш ва зарурат бўлганда витамин кўринишида қабул қилиш керак.

Қадди-қоматни тик тутмаслик

Остеохондроз нафақат елка ва бўйин соҳасида оғриқ пайдо бўлиши, балки қон босими кўтарилишига ҳам сабаб бўлади. Гап шундаки, бел ва бўйин соҳасидаги мушакларнинг доимий равишда зўриқиши қон томирларда спазмлар келтириб чиқаради, миядаги қон айланиши ёмонлашади, қон босими кўтарилади.

Шифокор кўригидан ўтмаслик

Гипертония бошқа касалликлар – қандли диабет, буйраклар фаолиятининг ишда чиқиши, жигар ва қалқонсимон бездаги муаммоларга хос симптом бўлиши мумкин. Оғир оқибатларга олиб келмаслиги учун кўрикдан ўтиб, олдини олиш керак.

Ўзбошимчалик билан даволаниш

Биологик фаол қўшимчалар ва витаминларни шифокор кўрсатмасисиз қабул қилиш ҳам қон босимининг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Шу сабаб ҳам ҳеч қачон ўзбошимчалик билан даволанмаслик ва шифокорга мурожаат қилишни унутмаслик керак.