Организмда саратон ривожланаётганидан дарак берувчи 9 симптом
Аёллар аксарият ҳолларда эътибор бермайдиган, саратон ривожланаётганидан дарак берадиган 9 симптом ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Оғиздаги битмаётган яралар
Оғиз бўшлиғида вақти-вақти билан пайдо бўладиган ва битмайдиган яралар, милклардаги оқ ва қизил доғлар, шишлар оғиз бўшлиғи саратони ривожланаётганидан дарак бериши мумкин. Ўтиб кетади деб кутмасдан дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Қорин шиши
Қорин шиши безовта қилаверса ва ўтиб кетмаса шифокорга боришни унутмаслик керак. Ушбу аломат қабзият билан кечадиган бўлса, тухумдонлар саратонидан дарак бериши мумкин.
Тос соҳасида оғриқ
Оғриқнинг бесабаб пайдо бўлиши ва узоқ вақт давомида ҳам ўтиб кетмаслиги шифокорга бориш ва УТТ орқали текширтиришга сабаб бўла олади. Бу тухумдонлар саратонига хос аломат бўлиши мумкин.
Доимий йўтал
Аллергиянгиз бўлмаса ва уч ҳафта олдин ЎРВИ касаллиги безовта қилмаган, шунингдек, томоқ оғриғи ва бурун оқиши сингари симптомлар бўлмаса ҳам йўтал кузатиладиган бўлса, унда шифокорга мурожаат қилишни кечга қолдирманг.
Кўнгил айниши ва қоринда оғриқ
Қориндаги спазм ва кўнгил айниши доимий ҳамроҳингиз бўлса, шифокорга боришни кечиктирмаслик керак. Муаммо гастрит ёки ошқозон яраси ё бўлмаса, ошқозон ёки ичаклар саратони билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Тез-тез шамоллаш
Инсон умри давомида вирусли касалликлар билан касалланиши табиий, аммо бу йилда тўрт мартадан кўп такрорланса, шифокорга мурожаат қилишни унутмаслик керак.
Ютинишга қийналиш
Ютинишда қийинчиликка учраш билан бирга, томоқ оғриши ва ангина кузатилиши ўпка, томоқ ёки ошқозон саратони ривожланаётганидан огоҳлантириши мумкин.
Бесабаб кўкаришларнинг пайдо бўлиши
Тананинг турли қисмларида кўкаришларнинг тўсатдан пайдо бўлиши лейкомиядан дарак бериши мумкин. Гап шундаки, касаллик сабаб қон кислород билан таъминлаб бера олмайди ва терида кўкаришлар келиб чиқади.
Вазннинг кескин камайиши
Вазннинг одатдагидан кескин камайиб кетиши организмда муаммо борлиги ҳатто ўсимта ривожланаётганидан огоҳлантириши мумкин. Бефарқ бўлмасдан шифокорга боринг.