Хотира билан боғлиқ муаммо бўлмаслиги учун тийилиш тавсия қилинадиган маҳсулотлар
(last modified Mon, 28 Jun 2021 05:10:42 GMT )
июн 28, 2021 10:10 Asia/Tashkent
  • Хотира билан боғлиқ муаммо бўлмаслиги учун тийилиш тавсия қилинадиган маҳсулотлар

Америкалик парҳезшунос Марта Клер Моrris Rasha университетининг тиббиёт маркази билан ҳамкорликда МIND-парҳезини ишлаб чиққан. Унга кўра мия фаолияти ҳамда когнитив қобилиятни сусайтирадиган маҳсулотлардан тийилиш тавсия қилинади.

Қизил гўшт

Қизил гўштда қондаги холестерин миқдорини ошириб, қон томирлар саломатлигига хавф соладиган тўйинган ёғлар бисёр бўлади. Қолаверса, бундай маҳсулотни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш Альцгеймер касаллигига келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шу туфайли уни ҳафтасига 4 порциядан кўп емаслик керак.

Фастфуд

Мия ҳужайраларига салбий таъсир қилиши, бунинг оқибатида хотира ва диққат қилиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши мумкинлиги сабаб нафақат фастфуд, балки бошқа ёғли таомлардан ҳам тийилиш керак.

Пишлоқ

Пишлоқ таркибида ҳам тўйинган ёғлар кўп ва хўп бўлади. Шу сабаб ҳам уни ҳафтада бир мартадан кўп истеъмол қилмаслик керак.

Сариёғ

Ушбу маҳсулот таркибидаги омега-6 ёғ кислотасини ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш саломатликка зарар етказиб, жиддий касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Қандли диабет, семириш ва Альцгеймер касаллиги шулар жумласидан.

Ширинликлар ва қандолат маҳсулотлари

Булочка, шоколад ва ширин газланган ичимликларда мия фаолиятини сусайтириб, асаб ҳужайраларига салбий таъсир қиладиган шакар кўп миқдорда бўлади. Ширинликсиз яшай олмайдиганларга шакарсиз вариантлар ва мевалар истеъмол қилиш тавсия қилинади.