Шифокор инсон умрини эговлайдиган хавфли диеталарни маълум қилди
Оммалашган бир қатор диеталарга узоқ вақт амал қилиш соғлиққа тиклаб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда россиялик диетолог Михаил Гинзбург «Народный Новости»га берган интервьюсида айтиб берди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда шифобахш эмас, балки маиший парҳезлардан фойдаланиш жуда кенг тарқалган бўлиб, уларнинг фойдаси катта сўроқ остида қолмоқда. Шундай қилиб, шифокорнинг сўзларига кўра, сиз оқсилли диетадан албатта воз кечишингиз керак. Бу жигар ва буйракларни жиддий зўриқтиради. Агар одамда сурункали буйрак касаллиги бўлса, бу буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Гинзбургнинг изоҳлашича, кам углеводли диетага узоқ вақт амал қилиш одам умрини ўртача 3-3,5 йилгача қисқартиради.
Шунингдек, унинг фикрича, вақти-вақти билан оч қолиш шубҳали парҳезлар сирасига киради. Ушбу парҳезга узоқ вақт амал қилганда мушак массасининг камайишига олиб келиши мумкин.Михаил Гинзбургнинг таъкидлашича, диеталар ошқозон, жигар, буйраклар, қандли диабет ва гипертензия касалликларида буюрилганда фойдали бўлади. Бундан ташқари, уларни шифокор танлаб бериши, назорат қилиши зарур.