Диққатни жамлашга ёрдам берадиган 5 маҳсулот
Иш самарадорлиги ошиши ва вазифаларни чалғимасдан бажаришга ҳисса қўшадиган маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Қора шоколадТаркибида 70 фоиздан кам бўлмаган какаога эга қора шоколад диққатни жамлаш учун энг самарали маҳсулотлардан саналади. Какаода тетиклашишга ёрдам берадиган кофеин, стрессни бартараф қилиб, эндорфин ҳамда серотонин ажралишини рағбатлантирадиган магний мужассам бўлади. Шу сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин кайфият кўтарилади, юклатилган вазифани бажариш учун эътибор ошади.
АвокадоФойдали ёғларга бой саналган авокадо мия фаолияти учун жуда ҳам аҳамиятли саналади, диққатни жамлашга ёрдам беради. Қолаверса, ушбу мевада яллиғланиш жараёнларида самара берадиган, мия ҳужайраларини шикастланишдан сақлайдиган антиоксидантлар бисёр бўлади. Агар олдинда сизни вазифа ва зўриқишларга бой кун кутаётган бўлса, тонгни авокадо билан қарши тавсия қилинади.
ЁнғоқЁнғоқлар фойдали омега-6 ёғ кислоталари ҳамда ўсимлик оқсилининг кони ҳисобланади. Тўқ тутгани сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин одамнинг қорни узоқ вақт давомида очмайди, мия фаолиятини жадаллаштиради. Мутахассислар ҳамиша ёнингизда ёнғоқ олиб юришни маслаҳат беради. Ушбу оддий, аммо фойдали тамадди билан кун охиригача энергияга тўла бўласиз, диққат ва эътиборли бўлиш доимгидан сезиларли даражада кўпаяди.
Кўк чойКўк чой асаб тизимини рағбатлантириб, диққатни оширадиган фойдали моддаларнинг кони саналади. Таркибида кофеин ва теанин мўл экани сабаб тетиклашишга ёрдам беради, бисёр бўлган антиоксидантлар эса яллиғланиш жараёнлари ҳамда мия ҳужайраларини шикастланишдан сақлайди. Аммо уйқу билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин экани сабаб кечаси истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Зиғир уруғиЗиғир уруғида мия учун аҳамиятли бўлган омега-3 ёғ кислотаси бошқа маҳсулотларга қараганда сезиларли даражада кўп бўлади. Қолаверса, мияни озиқлантириб, диққатни оширадиган магний, B гуруҳи витаминлари ва клетчаткаларга ҳам бой экани билан ўзига хосдир. Ҳазм бўлиши қийинлиги учун уни майдаланган ҳолда салат, шўрва, йогурт ёки смузига қўшиб истеъмол қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.