Кузда касал бўлмаслик учун нима истеъмол қилиш керак?
Хитойлик шифокорлар кузги шамоллашдан сақланишига ёрдам берадиган асал, балиқ, чой ва меваларнинг фойдали хусусиятларини маълум қилишди. Бу ҳақда Sina нашрига таяниб «Московский комсомолец» хабар бермоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, эрталаб асал қўшилган бир стакан сув тонусни сақлашга ёрдам беради, ўпкага намиқтирувчи таъсир кўрсатади, йўтални енгиллаштиради, терини озиқлантиради ва токсинларни организмдан чиқариб юборади.
Балиқ холестерин миқдорини камайтиришга, организмдаги суюқлик етишмаслигини тўлдиришга, талоқ ва ошқозон фаолиятини тартибга солишга чой ёрдам беради.
Шунингдек, шифокорларнинг фикрига кўра, кузда кўпроқ нок билан олма ейиш керак. Улар балғамдан халос қилади ва организмни витаминларга тўйинтиради. Мева, айниқса, юрак-қон томир касалликларидан қийналаётган беморлар учун айни муддао.