декабр 02, 2021 23:10 Asia/Tashkent
  • Ревмотизм касалликлари (биринчи қисм)

Ремотизм касалликлари кенг тарқалган касалликлар қаторига киради ва одамларнинг салмоқли қисми бу касаллик билан оғрийди. Бу касалликларнинг аксарият ўткинчи. Баъзилари бутун умр одамни тинч қўймайди ва турли хил муаммолар келтириб чиқаради.

Шунинг учун, бу галги дастуримизда ушбу турдаги касалликлар, уларнинг сабаблари ва даволаш чоралари ҳақида сиз азизларга маълумот бермоқчимиз.

 Ремотизм сўзи юнонча ремо сўзидан олинган. Ремо ҳаракатланувчи модда деган маънони англатади. Юнон тиббиёти этиқодига кўра, бир модда миядан чиқиб, қонда ҳаракатланар ва бўғинларда алмашар эди. Бу модданинг бўғинларда тиқилиб қолаши тананинг ушбу қисмида қаттиқ оғриққа сабаб бўлади. Шунинг учун бу касалликни шу ном билан аташган. Шу сабабли боғин касалликлари ремотизм боғин ҳисобланади. Умуман олганда ремотизм бўғинлар ва мускуллардаги ҳаракатланиш тизими билан боғлиқ касалликлар мажмуасига айтилади. Албатта кўплаб ремотизм касалликлари тарқалувчи бўлиб, бўғимлардан ташқари тананинг бошқа қисмларини ҳам шикастлайди. Тана азолари ремотизмга турлича жавоб беради. Тана скелетидаги икки ёки ундан ортиқ суяклар туташуви бўғим деб аталади. Бўғимлар скелет ҳаракати учун жуда зарур. Агар бўғимлар бўлмаганда, тана ҳаракатлана олмасди.

 

Умуман олганда, ремотизм касалликлари энг кўп тарқалган вақтинчалик касаллик ва энг кўп учрайдиган оғриқли нотавон қилувчи хасталиклар ҳисобланади. Дунё аҳолисининг 25 фоизи қайсидир турдаги ремотизмга чалинган. Шифокорларга мурожаатларнинг 17 фоизи ремотизм билан боғлиқ. Бу касалликлар жамиятларга жуда катта иқтисодий зарар етказади.

Дастур давомида ремотизмнинг турлари билан танишамиз.

Ремотизм касалликлари 120 дан ортиқ касалликни ташкил этади. Албатта улар тарқалиши ва аҳамияти бир хил эмас. Энг кўп тарқалган ремотизм касалликлари 20 тани ташкил этади. Шуни билишингиз керакки, ҳеч қайси ремотизм касаллиги юқумли эмас ва бир шахсдан иккинчисига юқмайди.

 

Артрит, ремотизм касалликларининг бири бўлиб, боғин яллиғланишига айтилади. Боғимда оғриқ, қаттиқлик, таранглик, иссиқлик ва қизғиш тус артрит белгиси ҳисобланади. Артрит бир бўғимда шаклланиб, бошқа боғинларга ҳам ўтиши мумкин. Артрит сабаблари жуда кўп. Ремотизмдан ташқари бошқа касалликлар ҳам артритга сабаб бўлиши мумкин. Ремотизм, жараҳатланиш, яллиғланиш артритнинг кенг тарқалган сабаблари саналади. Артритнинг турли шаклларида даволаниш усуллари ҳам турлича.

 

Ремотизм касалликларининг асосий сабаби ҳануз номалум. Аксарият ремотизм касалликлари автоиммун касаллик ҳисобланади. Яни иммун тизими тана тўқималарига қаршилик кўрсатиб, уларнинг зарарланишига сабаб бўлади. Бироқ бошқа омиллар ҳам ремотизм шаклланишига таъсир кўрсатади. Артрит, Лупос, эспундилит, инклузан каби баъзи ремотизм касалликларида генетик омиллар асосий ўринга эга. Агар шу турдаги касалликларга чалинган бўлсангиз, бу касалликларга яқинларингиз чалинишидан қўрқманг. Чунки бунинг эҳтимоли жуда кам. Баъзи ремотизмлар яллиғланиш туфайли шаклланади. Масалан, артрит ошқозон-ичак ва сийдик йўлларининг яллиғланиши туфайли, Иситма ремотизми эса тамоқ яллиғланиши туфайли шаклланади. 

 

 кимёвий ва жинсият каби атроф муҳит омиллари ҳам бу касалликлар шаклланишида ўз таъсирига эга. Баъзи ремотизм касалликлари аёлларда ва бошқалари эса эркакларда кўп учрайди. Ҳидрализен ва перукоин каби баъзи дориларнинг истеъмол қилиш ва овқатланиш рациони ҳам ремотизм шаклланишига таъсир қилади.

Баъзилар совуқ сув ва зах жойда яшаш ремотизм шакллантиради деб ҳисоблайдилар. Аниқ айтишимиз мумкинки совуқ сув ёки зах муҳитни ушбу касалликларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунинг учун бу касалликка чалинган беморлар сувдан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай чекловга риоят қилишлари лозим эмас. Фақатгина ринуд касаллиги билан касалланганлар сувдан эҳтиёт бўлишлари керак.

Об-ҳаво ҳам ремотизм шаклланишда ҳеч қандай таъсирга эга эмас ва ремотизм асоратларини кучайтирмайди. Аммо ремотизмга чалинган баъзи беморлар совуқ тушиши билан бўғим оғриқлари кучайишини таъкидлайдилар. Ренуд касаллиги билан оғриган беморлар ҳаво совуганда ҳуружлар кучаяди. Умуман олганда, скелет касалликларида совуқ тушгач зўрайиш кучаяди.

Асаб касалликлари ремотизм касаллиги шаклланишида таъсир кўрсатади. Стресс ҳаракатланиш тизимига таъсир кўрсатгани ва ремотизм автоиммун касалиги бўлгани учун, стресс ушбу касалликлар юзага келишида таъсирга эга. Бирор киши ремотизм касалликларига чалиниш хавфи остида бўлса, стресс буни тезлаштиради. Барчамиз кундалик ҳаётда стресс билан дуч келамиз. Шунинг учун, стресс билан тўғри курашишни ўрганишимиз керак.

 

Азалдан соғ овқатланишга ремотизм касалликларининг шаклланиши ва даволашда жиддий эътибор қаратилган. Аммо аслида овқатланиш рациони ремотизм шаклланиши ва даволашда унчалик аҳамият касб этмайди. Аммо баъзи ремотизмларда бу омил муҳим аҳамиятга эга. Протоин, кбугитрот, ёғли, маъдан ва витаминларга бой овқатланиш режими соғлом бўлиш учун жуда муҳим. Бошқа тарафдан, агар бирор кишининг бирор таомга аллергияси бўлса, шу таомни истеъмол қилиш орқали бўғим оғрига дучор бўлиши мумкин.

Оёқ, тезза ва билак бўғимларда ремотизми бор шахслар, кўп ҳаракат қила олмаганликлари учун семизлик ҳавфи остида қолишади. Бошқа тарафдан, ортиқча вазн ремотизми бор шахсларда бўғим оғриқларининг кучайишига олиб келади. Шунинг учун, агар ремотизми бор шахс ортиқча вазнга эга бўлса, буни пархез орқали йўқ қилиши керак. Ортруз касаллиги билан оғриган беморларда ортиқча вазн камайиши бўғимлар зарарланишини камайтиради. 

 

Калориянинг камайиши ремотизмга чалинган беморларда бўғим оғриқларининг камайишига сабаб бўлади. Антиоксидантлар бўғим яллиғланишини камайтириши сабабли, ремотизм билан оғриган беморларга антиоксидантларга бой сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Балиқ истеъмоли ҳам бу борада жуда фойдали.Ҳайвон гўшти ва тўйинтирилган ёғ қўшилган таомлар касаллик зўрайишига хизмат қилади.

Қуйида ремотизм касалиги аломатлари ҳақида суҳбатлашамиз

 

 Олдин айтганимиздек, ремотизм кўплаб касалликларни ўз ичига олиб, бир бўғимдан бошланиб бошқаларини ҳам зарарлайди, натижада улар аломатлари ҳам турлича кўриниш беради. Аксарият ремотизм касалликларида боғим оғриқлари кузатилади. Бу дард ҳаракацизликда кучаяди, фаолият даврида камаяди, ярим кечаси уйғотиб юборади, эрталаб юғонганда кучаяди ва бемор бўғимларда қуруқликни ҳис қилади. Бу қуруқлик одатда бир соат давом этади. Аммо артруз касаллигида дард шали ўзгача. Чунки ҳаракацизликда дард камаяди, ҳаракатда кучаяди, эрталаб қуруқлик ҳам фақат ярим соат давом этади. Аломатлардан яна бири бўғимлардаги таранглик ва ҳаракатланиш доирасининг қисқариши ҳисобланади. Бўғимларнинг қизариши ҳам баъзи ремотизмларда учрайди.

 

Шуни билишингиз керакки, агар касаллик дастлабки даврларда даволанмаса, боғимлар доимий шикастланишга учраши мумкин. Аксарият ремотизм касалликлари боғимлардан бошқа аъзоларга зарарлаши мумкин. Лекин бу зарарланиш турли ремотизмларда турлида. Масалан,артритда ремотавид, тери, кўз  зарарлайди, лупосда эса оғиз бўшлиғи яллиғланиши, таносил касаллиги, асаб тизимини зарарлайди.

 ремотизмнинг бир тури аломатлари тўлиқ ўхшаш эмас бўлиши мумкин. Бу борадаги фарқларнинг бири касаллик бошланиш ёшидаги фарқдир. Агарчи ҳар бир ремотизм одатда тури маълум бир вақтда бошланади, лекин улар ҳар бир ёшда бошланиши мумкин.Бошланиш шакли, аломатлар миқдори,турли хил азоларнинг зарарлаши, беморликнинг кечиши ва даволаниш шаклидаги фарқлар шулар жумласидандир.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ