Архитектура мўъжизаси: дунё аҳлини лол қилган намуналар.
(last modified Mon, 12 Dec 2016 05:44:25 GMT )
декабр 12, 2016 10:44 Asia/Tashkent
  • Архитектура мўъжизаси: дунё аҳлини лол қилган намуналар.

Одамлар орасида архитектурани санъат дегувчилар ҳам топилади. Қайсидир жиҳатдан уларнинг гапида жон бордек. Бугун дунёнинг турли чеккаларида қурилаётган биноларнинг ўзига хос архитетураси фикримизнинг ёрқин исботидир.

Ана шундай гўзал биноларнинг  суратини эътиборингизга ҳавола этишни ният қилдик. Бу ерда жами сурат бўлиб, қолганлари мақоланинг иккинчи қисмидан жой олган.

Image Caption

Тепадан пастга томон учадиган сирпанчиқни эслатиб юборувчи Урбис биноси. Бу ерда Миллий футбол музейи жойлашган. Манчестер. Буюк Британия.

Image Caption

Vodafone компаниясининг Португалияда жойлашган штаб-квартираси.

Image Caption

Шотландиядаги Муқаддас Андрея соборининг харобалари.

Image Caption

«Триангельн» станцияси. Мальмё, Швеция.

Image Caption

 «Ананас кўринишли бино». Шотландияда жойлашган. У 1761 йилда қуриб битказилган бўлиб, ўша йилдан буён бу ерга ташриф буюрувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлади.

Image Caption

 Хитойнинг Макао шаҳрида жойлашган Grand Lisboa меҳмонхона казиноси. Шаҳарда жойлашган биноларнинг энг кўрками.

Image Caption

 

 Архитектор Герта Вингорд лойиҳаси асосида қад ростлаган 118 метрли Scandic Victoria Tower минораси. Стокгольмдаги энг баланд бино.

Image Caption

 

 Буэнос-Айресдаги Аргентина ҳукуматининг биноси. Атиргул рангига бўялган. Бу мамлакатдаги сиёсий партиялар ўртасидаги қарама-қаршиликни юмшатиш маъносида қўлланилган ранг ҳисобланади.

Image Caption

 Сигрем-билдинг Нью-Йорк марказида жойлашган. Унда модернизмнинг барча кўринишлари мужассам.

Image Caption

 Сеговиядаги Акведук. Испания марказидаги шаҳарча. Рим империяси даврида қурилган ва ҳамон одамларни ўзига жалб этиб келади.

Image Caption

 

 Ҳашаматли Yas Viceroy Dubai меҳмонхонаси. «Формула-1» пойга трассаси устида барпо этилган. Диодли чироқлар билан қопланган бўлиб, тунда ўзгача нур сочади.

Image Caption

 

 Та Прум эҳроми. Камбоджанинг Сиемреап шаҳридаги 1000 та эҳромдан бири.

Image Caption

 Берлиндаги янги миллий галерея. 60-йилларда немис архитектори Людвиг Мис ван дер Роэ томонидан қурилган.

Image Caption

 

Ёрлиқ