Умумий маьлумот
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i1630-Умумий_маьлумот
Дунёнинг фойдаланиши қатъиян тақиқланган маконларни бу ерда мушоҳида этасиз
(last modified 2018-08-22T17:47:06+00:00 )
август 04, 2016 10:50 Asia/Tashkent
  • Умумий маьлумот
    Умумий маьлумот

Дунёнинг фойдаланиши қатъиян тақиқланган маконларни бу ерда мушоҳида этасиз

Image Caption

 

Дунёнинг фойдаланиши қатъиян тақиқланган маконларни бу ерда мушоҳида этасиз.  Шундай маконлар борким, биздан ҳеч ким ундан хабари бўлмаслиги ҳам мумкин ёки ҳалигача турли сабаблар  билан бу маконларни зиёрат қилишнинг имкони бўлмаслиги мумкин. Бу гал вертуал бир турни ижод этиш билан сизларга ушбу манъ этилган маконлар билан ошно бўлиш имкони вужудга келтирилди.

1-Припаёт

Украинадаги Припаёт шаҳрининг фуқаролари олдинги йиллар давомида Чернобиль ядровий фожеаси юз берганидан кейин ушбу шаҳарни тарк этишди ва ушбу макон эса манъ этилган маконлардан бирига айланиб қолди. 

Image Caption

 

2-Монте Дар

Оддий халқ зиёрат қилишлари манъ этилган маконлардан бири бу Монте Дар макони саналади. Бу макон Америкадаги Вержиния штати ҳокимининг фавқулодда бошпанаҳси саналади. 

Image Caption

 

3-Ватиканнинг ҳужжатлар ва маълумотлар маркази.

Ватиканнинг ҳужжатлар ва маълумотлар марказида 80 мингдан ортиқ ҳужжат ва документлар учун китоб рафлари мавжуддирким, бу шаҳарнинг фуқаролари учун бундан фойдаланиш манъ этилади. 

Image Caption

 

4-Норс Сантинел ороли

Сантинел оролида яшайдиган маҳаллий аҳолининг сони 50-дан 400 нафаргача етади ва одамларга ҳужум қилиш собиқасига эгалар. Шунинг учун ушбу орол Ҳиндустон давлати томонидан муҳофазат этилади ва бу оролга кириш учун ҳеч кимга ижозат берилмайди. 

Image Caption

 

5- Ласкукас ғорлари

Зиёрат қилиши манъ этилган бошқа маконлардан бири бу ҳайратга келтирувчи ва  биринчи инсонлардан боқий қолган таърихий ёдгорликларга эга бўлган ғорлар саналади. Одамлар ишлаб чиқарадиган нафаслар, яъни Co2 моддасини ишлаб чиқаришлари сабаби билан ушбу нозик ушбу расмлар йўқ бўлиб кетиш ҳолатида қарор олишган эдилар. Ана шу масала сабаб бўлдиким, Франция давлати одамларни ушбу ғорларга киришни манъ этди.   

Image Caption

 

6-Исе Гранд Шрайн ибодатхонаси

Бу макон ҳар 20 йилда бир маротаба бўзилиб, бошқатдан қурилади. Унинг таърихи милоддан олдинги йилларга бориб тарқалади. Фақат салтанат хонаводаси  ушбу маконга кириш ҳаққига эгалар.