Ўлим тақиқланган дунёнинг тўрт шаҳри
-
Ўлим тақиқланган дунёнинг тўрт шаҳри
Бутун дунёда энг табиий бўлган ва олди олиниши мумкин бўлмаган нарса бу ўлимдир.
Аммо жаҳонда шундай масканлар борки, у ерларда ўлим ман этилган ва ноқонуний ҳисобланган. Ушбу тўрт шаҳар билан сизни таништирмоқчимиз:
1.Япония юртидаги Иcокошима кичик ороли

Ўлим ман этилган дунё шаҳарларидан бири Япония юртидаги Иcокошима кичик оролидир.Ушбу орол аҳолиси шинто ақидаси асосида Иcокошимани муқаддас бир маскан сифатида билишади ва уни пок сақлаш учун ҳаракат қилишади. Ибодатхона роҳиблари муқаддас оролни пок сақлаш ва у ерда бирон киши ўлмаслиги учун барча саъй-ҳаракатларини қилишади.
Милодий 1878 йилдан бери ушбу ибодатхона яқинида бирон туғиш ва ўлим ҳолатлари кузатилмаган. Ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ва ёки давосиз дардларга чалинган кишиларга маъбад яқинига боришга рухсат берилмайди. Зеро Иcокошимада ўлим ман этилган.
2. Италиядаги Фалсияно дел Масико кичик шаҳри

Фалсияно дел Масико кичик шаҳрида ўлим тақиқланган ҳолатларини кузатиш мумкин. Чунки бу ерда диний эътиқодалари ва атроф муҳитнинг таъсиридан эмас, балки кўмиш учун жой йўқлиги боис ушбу шаҳарчанинг аҳолиси ўлишга ҳақлари йўқ. Бирон кишининг ўлимидан олдин шаҳарча ҳокими янги қабристон фикрида бўлиши учун вақт ва имконият топиши лозим.
3. Франция жануби-ғарбидаги Сарпанес қишлоғи

Франциянинг ушбу гўзал қишлоғи аҳолиси учун ҳам ўлим тақиқланган фармони берилган. Албатта, ушбу фармон ҳам бошқарув идораси ва қабристонларни кенгайтириш лойиҳалари асосида берилган. Ушбу фармонда вафот этган киши танбеҳ қилиниши назарда тутилган.
Ўлган кишини қандай қилиб танбеҳ қилиш мумкин? Аҳоли бу борада хавотир олган. Аммо бу жазолаш қанақа бўлишини ҳеч ким билмайди.
4. Норвегиядаги Лангеригер шаҳарчаси

Шимолий қутбда жойлашган ушбу шаҳарчада ҳам ўлим тақиқланган. Ўлган кишиларнинг жасадлари ҳам қисмларга бўлинмайди. Ҳатто турли вирусларга чалиниб ўлган кишилар жасадларининг тадқиқ этиш ҳам олимларга рухсат берилмаган. Оғир касалга чалинган ва ўлаётган киши зудлик билан Норвегиянинг бошқа маконларига юборилади.
Мазкур орол шаҳарчада айиқларнинг сони аҳоли билан тенгдир. Аммо аҳолига қурол олиб юриш рухсат берилган бўлсада, айиқларни отишга рухсат берилмаган. Зеро айиқларнинг ҳам жасадлари бошқа жойларга юборилиши лозим.
Қиш фаслида ушбу шаҳарчада тун уч ойгача давом этиши мумкин.
Лангеригер шаҳрида Ер куррасида қуғоқчилик ва бошқа таббий офатлардан зарар кўрмаслик учун озиқ-овқат ва уруғлик сақланадиган йирик омборхона ҳам қурилган. Озиқ –овқатнинг 750000 навъи ушбу омборхонада сақланади.