Жуда қизиқарли бўлган илмий маълумотлар(2)
Бу ажойиб илмий маълумотларни “Журналистар клуби” аъзолари тайёрлашган:
-чақалоқ йиғлаган пайт уни сизнинг ш...ш...ш... дейишингиз тинчлантиради. Зеро бола она қорнида бўлган вақтда унинг атрофидаги сув шу садога эгадир. Дарёнинг садоси шунинг учун инсонга оромлик бахш этади;
-делфинлар ҳам бўриларга ўхшаб кўзларини очиб ухлашади;
-тухум қўядиган ва бола кўрадиган ҳайвонларни қулоқларидан билиш мумкин. Тухум қўядиган ҳайвонларнинг қулоқлари кўринмайди ва бола кўрувчи ҳайвонларнинг қулоқлари эса кўринади. Бироқ бола қўядиган афъий илоннинг бир турида қулоқ кўринмайди;
-бошнинг оғриши сувнинг кам ичишдан ҳам бўлади;
-ҳозирги одамлар, ўртача ҳисобда, умрларининг 6 йилини телевизор кўриш, олти йилини овқатланиш ва бирдан уч қисмини ухлаш билан ўтказишади;
-икки оёқли Африка сичқони 360 даражали майдонни кўриш қобилиятига эгадир;
-инсоннинг мияси тана вазнининг 2 фоизини ташкил этади, аммо одам нафас оладиган оксигеннинг 25 фоизидан баҳраманд бўлади;
-одамнинг атса уриш суръати соатига 160 километрни ташкил этади;
-денгиз суви одамнинг юзи учун муносиб даволаниш ниқоби ҳисобланади;
-инсоннинг кўзи 135 мега-пиксельга эга дурбин мисоли фаолият кўрсатади;
-илон заҳрининг 90 фоизини протеин ташкил этади;
-одамнинг мияси ухлаган вақтда телевизор кўриш вақтидан яхшироқ ишлайди.