Тошкент ва Душанбе давлатлари ўзаро махфий ахборот алмашади
Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Ўзбекистонҳукумати билан Тожикистон ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро алмашиш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни
Халқаро шартнома 2022 йил 2 июнь куни Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкентда имзоланганди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу халқаро шартноманинг кучга кириши учун мамлакат томонидан зарур булган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ва уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Тожикистон томонига тегишли билдиришнома юборади.