Дейзи роботи
июн 04, 2018 14:49 Asia/Tashkent
“Apple” компанияси смартфонларни қисмларга бўлаклай оладиган “Дейзи” деб номланган роботини намойиш этди. Бу ҳақда “Engadget” нашри хабар тарқатган.
“Дейзи” компаниянинг R&D бўлинмаси томонидан йиғилган ва ишлатилган айфонларни тез фурсатда бўлаклашга мўлжалланган. Қурилмаларнинг эҳтиёт қисмлари утиллаштирилади ёки янги айфонларда қўлланади. Машина автоматик режимда соатига 200 тагача смартфон (бир дақиқада 3 та қурилма)ни бўлаклай олади.
“Дейзи” компаниянинг қурилмаларни тез бўлаклаш учун чиқарилган биринчи роботи эмас. Икки йил аввал “Apple” мазкур робот каби смартфонларни бўлаклайдиган “Лиама” роботини намойиш қилганди.