Ҳар қанақа бактерияларни йўқ қилувчи антибиотиклар
Америкадаги Scripps тадқиқот марказининг мутахассислари антибиотикларда янги ўзгаришлар ижод қилиш орқали vancomycin номли янги доруни яратишди.
Яратилган янги дору бактерияларга уч хил таъсир етказиши мумкин ва ушбу таъсирлардан бири антибиотикларга қарши бактерияларнинг чидамлигини бартараф этади. Vancomycin авваллари , яъни олтмиш йил давомида юқумли касалликлар учун фойдаланилган. Аммо айрим бактериялар ушбу дорудан бартараф бўлмаган.
Scripps тадқиқот маркази мутахассисларининг маълум қилишича, янги чиқарилган vancomycin дорусини шифокорлар хавотир бўлмасдан беморларга тавсия этишлари мумкин. Зеро ушбу дору қаршисида бирон бактерия бемор танасида ўзининг мавжудлигини сақлай олмайди.
Айтишларича, унинг бактерияларга таъсир этиш даражаси олдинги антибиотик бўлган дорилардан минг маротаба кўпроқдир.