Қатиқнинг фойдали хосиятлари
Қатиқ – оқсил, кальций, витаминлар ва пробиотиклар каби озиқа моддаларига бой бӯлган энг яхши маҳсулотлардан биридир.
Қатиқ – оқсил, кальций, витаминлар ва пробиотиклар каби озиқа моддаларга бой бӯлган энг яхши озиқ-овқат маҳсулотларидан биридир.
Ирландиядик тадқиқотчилар томонидан бир гуруҳ кекса ёшдаги кишилар иштирокида ӯтказилган тадқиқотлар шуни кӯрсатдики, қатиқ истеъмолини ошириш ва суяк зичлигини мустаҳкамлаш орасида боғликлик мавжуд.
Қатиқни истеъмол қилиш эркакларда 52% ва аёлларда 39% остеопороз касаллигига чалиниш хавфини камайтиради.
Қатиқ чаклар соғлигини яхшилаш, озиқ-овқат маҳсулотларини яхшироқ ҳазм қилиш, уйқуни яхшилаш, касалликлар хавфини камайтириш, инфекцияларнинг зарарини камайтиришда муҳим рол ӯйнайди.
Пробиотикларнинг бой манбаи бӯлган қатиқ нафақат ошқозон соғлигини, балки иммун тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.