Буни билишингиз керак! Чой ошқозонга таскин беради!
Чой сизнинг ошқозон эҳтиёжларингизни бартараф этиши мумкин.
Мойчечак – дунёдаги энг машҳур шифобахш доривор гиёҳлардан биридир. Бу гиёҳ яллиқланиш ва спазмга қарши даволаш хусусиятларига эга бўлиб ошқозон безовталанишини бартараф этиш учун фойдалидир.
Ошқозоннинг безовталаниши, енгил кўнгил айнишми ёки безовта қилувчи (шишиш) жараёни сизни ҳам бузовта қилиши мумкин. Агар сиз ошқозон оғриғига дуч келсангиз, албатта уни даволашга ҳаракат қиласиз. Баъзи озиқ-овқатлар муаммони янада кенгайтирсада, аммо айрим озиқ-овқат ёки ичимликлар бу вазъиятни енгиллаштириши ҳам мумкин.
Айниқса, чой сизнинг ошқозон эҳтиёжларингизни бартараф этиши мумкин.
Баъзи чойлар таскин берувчи хусусиятларга эга бўлиб ошқозон оғриғига кумак беради.
Чой ошқазон оғриғи ва бошқа бунга тегишли масалаларни вақтинчалик бартараф этувчи ва таскин берувчи даво бўлсада, аммо катта муаммога дуч келганингизда шифокорга мурожаат қилганингиз маъқул.
Ошқозон оғриғининг сабабини аниқлаш билан муносиб чойни танлаш ҳам жуда муҳим.
Занжабил чойи.
Занжабилнинг илдизи минглаб йиллар давомида дунёнинг турли бурчакларида , жумладан Хитой ва Ҳидистонда
ишлатиб келинади. Занжабил ошқозон оғриғи, ҳазм қилиш ва кўнгил айнишини бартараф этишга ёрдам беради.
Ялпиз чойи.
Бир чимдим қуритилган ялпиз бир стакан қайнаган сувда дамланиб, 15 дақиқа тиндирилганидан сўнг докадан сузиб олинади. Ундан кун давомида уч маҳал ичилса, ангина ва бронхитга шифо бўлади. Бош оғриганда қора ёки кўк чойга бир чимдим ялпиз қўшиб ичиш фойдали.
Райҳонли чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 ош қошиқ қора ёки кўк чой, 7-10 дона райҳон барги солиниб, қайноқ сув қуйилади. 5 дақиқа чўғ ёнида дам едирилгач, дастурхонга тортилади. Қишда эса қуритиб, уқалангани ишлатилади (ярим чой қошиқ). Бундай чой халқ табобатида совуқ мизожли кишиларга жигари ва томирларидаги тиқилмаларни очадиган дори сифатида ичирилган. Райҳонли чой балғам кўчиради, шунингдек, уни бўғимлар шамоллаганда, асабийлашганда, сафро ҳайдовчи восита сифатида тавсия этишган.
.