Бу жуда муҳим! Мобил телефонларнинг саломатлигига таъсири
Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, болаларнинг смартфон ва планшетлардан фойдаланишлари психологик саломатлик муаммосига олиб келиши мумкин.
Дайли Майл хабарига кўра, янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, болаларнинг смартфон ва планшетлардан фойдаланишлари руҳий ва психологик саломатлиги муаммосига олиб келиши мумкин. Сан-Диего штатидаги университет тадқиқотчилари уяли телефонлардан фойдаланишга одатланган икки нафар боланинг стресс ва муаммоларга дуч келишини таъкидлашади. Стресс ва депрессияга қўшимча уларнинг психологик ва руҳий
саломатлигининг бузилишлари давом этиб кенг тарқалган руҳий соғлиқ бузилишига олиб келади.
АҚШ тадқиқотчилари томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотларга кўра, Қўшма штатлардаги тўрт ёшгача бўлган
болаларнинг 97 фоизи оилавий даромаддан қатъий назар, мобил телефонлардан фойдаланишади.
Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг фикрига кўра, уйқусизлик, семизлик, изолятсия ва яккаланиб қолиш, бош мия шиши, саратон хуружи, бармоқларнинг шикастланиши, мулоқот қобилиятининг камайиши ва ўрганишнинг чекланиши икки яшар болаларнинг уяли телефонлардан кўрадиган зарарларнинг бир қисмидир. Тадқиқотчиларга кўра, болалардаги синчковлик мойилликлари камайиб ўзларининг устувор ҳис-туйғуларини қўлдан бой беришади.