Бу жуда муҳим! Хурмо инсон умрини узайтириш хусусиятига эга
ноябр 29, 2018 15:29 Asia/Tashkent
Америкалик олимлар хурмо таркибидаги физетин моддаси инсонларнинг узоқ умр кўришига сабаб бўлишини аниқлашди.
Бу борадаги тадқиқот натижалари EurekAlert! порталида чоп этилди. Тадқиқотчиларга кўра, физетин организмдаги зарарланган тўқималарнинг сонини камайтиради.Бу сичқонларда ўтказилган тадқиқотда аниқланган. Яъни ушбу модда билан берилган кемирувчилар анча саломатлигида муаммолар кузатилмагани ва уларнинг кўпроқ яшагани қайд этилган.Мутахассисларнинг айтишича, физетин моддаси хурмодан ташқари, қулупнай, олма, пиёз, узум, киви, шафтоли ва бодринг каби мева ва сабзавотлар ҳам учрайди. Айнан улар мазкур фойдали модданинг табиий манбаи ҳисобланади.