Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринда
(last modified 2024-10-05T08:27:25+00:00 )
октябр 05, 2024 13:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринда
    Ўзбекистон глобал билимлар индексида 78-ўринда

Ўзбекистон ўтган йилда БМТ Тараққиёт дастури томонидан Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билим фонди билан ҳамкорликда ўтказилган Глобал билимлар индексида 44,8 балл тўплаган ҳолда 133 давлат орасида 78-ўринни эгаллади.

Кун сайтига кўра, бу Марказий Осиё давлатлари орасида иккинчи кўрсаткичдир. Бу рейтингда Қозоғистон етакчи бўлиб, 45,6 балл тўплаб, 74-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларда Қирғизистон (44,1 балл, 84-ўрин) ва Тожикистон (36,1 балл, 111-ўрин) бормоқда.

Индекс мамлакатнинг таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт тармоқларини қамраб олувчи етти компонентни ўз ичига олади.

Глобал рейтингда Швейцария 69,1 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Юқори бешликка Финландия, Швеция, Нидерландия ва АҚШ ҳам кирган.

Сўнгги ўринларни Конго Демократик Республикаси, Нигерия ва Чад эгаллади.

Ёрлиқ