Қовоқ мавсуми! Тери ва сочларингизни парвариш қилинг.
(last modified Sat, 01 Dec 2018 14:56:28 GMT )
декабр 01, 2018 19:56 Asia/Tashkent
  • Қовоқ мавсуми! Тери ва сочларингизни парвариш қилинг.

Қовоқлар мавсуми авжида! Демак, нафақат қовоқли латте ичишингиз ва қовоқ шўрва тайёрлашингиз, балки бу маҳсулотнинг фойдали косметик хусусиятларига ҳам алоҳида аҳамият беришингиз керак. Унинг барча ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот олгач, ҳар йили бу мавсумдан унумли фойдаланмаганингизга афсусланасиз.

Қовоқнинг фойдали жиҳатлари нималардан иборат?

У терининг ўлик ҳужайраларини йўқотиб, унга соғлом жило берадиган альфа-гидрокислоталардан (гликол ва сут кислоталари каби) иборат. Қовоқ таркибида бета-каротин, А витамини бўлиб, у ажинларга қарши курашда ёрдам  беради. Цинк эса ҳуснбузарларнинг олдини олиб, терининг тикланишига хисса қўшади. Қовоқ таркибидаги С витамини иммунитетни кўтаради, В витамини эса қон айланишини яхшилайди. Калий эса ўз навбатида сочлар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.