Ҳомиладор аёллар учун қаҳва зарарли экани маълум бўлди
декабр 02, 2018 17:08 Asia/Tashkent
Ирландиялик олимларнинг аниқлашича, кофеин ҳомиладор аёлларда ҳомила ҳажмининг пасайишига олиб келади.
Тадқиқот натижалари American Journal of Clinical Nutrition да эълон қилинди.
Тадқиқотчилар маълумотига кўра, ҳар куни истеъмол қилинган ҳар бир қўшимча 100 миллиграмм кофеин туфайли ҳомиланинг оғирлиги 72 граммга камаяди.
Таъкидланишича, кофеин истеъмол қилиш чақалоқнинг ўсишига ҳам таъсир қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қаҳванинг янги фойдаси аниқланганди.
Қаҳва ҳақидаги илмий маълумот Институти (ISIC) мутахассисларининг аниқлашича, ушбу ичимликни истеъмол қилиш инсулинга боғланган диабет касаллиги (2-турдаги диабет) хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Ёрлиқ