Дунёнинг энг хавфли 10 та ҳайвони
(last modified Tue, 13 Sep 2016 04:11:56 GMT )
сентябр 13, 2016 09:11 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг энг хавфли 10 та ҳайвони
    Дунёнинг энг хавфли 10 та ҳайвони

Дунёдаги энг хавфли яратиқ – бу, шаксиз, инсондир.

Фақатгина биз нафақат минглаб жониворларни, балки ўзимизга ўхшаган инсонларнинг ҳам жонини ҳиссиз оламиз. Хуллас, табиат олдида жавоб беришимиз керак бўлган гуноҳларимиз жуда кўп. Ҳайвонлар-чи? Улар инсонларга шунчаки вақт ўтказиш ёки кўнгилхушлик учун ташланмайди, балки маълум бир сабаб билан қилишади: болаларини ҳимоя қилиш, ўзига тегишли ҳудудни асраш… Тўғри, бу сабаблар инсонларни ўлимдан қутқариб қололмайди ва кўп инсонлар мана шундай тўқнашувларда ҳаётдан кўз юмишади.

Хўш, табиатдаги энг хавфли жонзодлар қайсилар? Бу саволнинг жавоби сайёрамиздаги йирик йиртқичларнинг тарқалишига қараб йилдан-йилга ўзгаради. Биз сўнгги йилларда ҳаёт учун энг хавфли бўлган жонзодлар рўйхатини тузиб чиқдик. Қани, билайликчи, қайси ҳайвон қотилликлар сони бўйича етакчилик қилар экан.

Африка буйволи

Image Caption

Қурбонлар сони: бир неча ўн минглаб одам

Бир неча килограмм оғирлик ва тажовузкор феъл-атвор… Ҳатто энг тажрибали овчи ҳам Африка буйволи билан тўқнаш келиб қолишни истамайди. Энг ёмони эса бу жониворларнинг катта бир тўдаси билан тўқнаш келишдир. Бундай тўда оқимидан ҳатто филлар ва Африка шерлари ҳам қочишади.

Қурбақа-древолаз

Image Caption

Қурбонлар сони: 10 та киши

Ғайриоддий кўриниш бу митти қурбақани йиртқичлардан ўзига хос тарзда ҳимоя қилади. Унинг белидаги териси хавфли модда бўлган нейротоксинни ишлаб чиқаради, бу эса энг оч бўрини ҳам қурбақадан узоқлаштиради. Бу ёқимтой қурбақанинг атиги биттасида ўнлаб кишини зарарлашга етадиган заҳар ишлаб чиқаради.

Қутб айиғи

Image Caption

Қурбонлар сони: ўнлаб одамлар

Тўғри, ҳайвонат боғида бу жониворлар жуда ҳам ёқимтой кўринишади. Бироқ ёввойи табиатда қутб айиқлари нонуштага денгиз мушукларини тановул қилишади ва инсон гўштини ҳам рад этишмайди. Энг хавфлиси болалари билан юрган урғочи айиқ ҳисобланади. У олдидан чиққан ҳар қандай йўловчини у яна хавф туғдирмасин учун тирик қўймайди.

Фил

Image Caption

Қурбонлар сони: беш юздан ортиқ одам

Ҳаммамиз учишни ўрганган ва ўз циркини очган ёқимтой филча Дамбо тўғрисидаги мультфильмни яхши эсласак керак. Бироқ аслида ҳамма филлар ҳам бундай дўстона муносабатда бўла олишмайди. Масалан, бир неча тонна келадиган Африка филлари ўз душманини вазни билан босиб ўлдиришга ҳаракат қилади. Шундай қилиб филлар шунчаки ўз ҳудудини ҳимоя қилиб, йилига мингтача инсоннинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўладилар.

Тимсоҳ

Қурбонлар сони: 2-3 минг нафар одам

Бесўнақай кўринишига қарамай, тимсоҳ жуда тезкор ҳамла қилади ва овқат танлаб ўтирмайди. Улар сувдан бир сапчиб чиқиб минглаб сайёҳларни нариги дунёга равона қилишади. Ўлим осон бўлмайди. Улар танани тишлари билан қаттиқ ушлаб, ўлжани чўктирадилар ва сўнгра тановул қиладилар.

Африка шери

Image Caption

Қурбонлар сони: мингдан ортиқ одам

Йирик ва ўткир тишлар? Бор. Тезкор ҳужум? У  ҳам бор! Жуда ўткир тирноқлар? У сиз ҳеч бўлмайди. Ҳамиша оч? Агар Африка шери билан учрашиб қолсангиз, бу учрашувда тирик қолишингиз амри маҳол. Мушуксимонлар оиласига кирувчи бу йиртқичлар туғма овчилардир. Улар инсонларга камдан-кам ташланишади, аммо ҳамла ҳар қандай ҳолатда йиртқичнинг ғалабаси билан якунланади.

Катта оқ акула

Image Caption

 

Қурбонлар сони: мингдан ортиқ одам

 

Ҳатто сувга томган бир томчи қон ҳам бу йиртқични бир неча минглаб километрдан ўзига жалб қилади. Бу йиртқичнинг ҳамласидан қутилиб қолишга саноқлигина киши муваффақ бўлган. Уч мингдан ортиқ ўткир тишлардан қочиб қутилиш осон иш эмас.

Австралия кубомедуза

Image Caption

 

Қурбонлар сони: 20 000 дан ортиқ

 

Австралия кубомедузасини яна денгиз ариси ҳам деб аташади. У 5000 га яқин заҳарли ҳужайралари бўлган 60 та пайпаслагичга эга. Бу заҳар 60 нафарча инсонни ҳаётдан олиб кетишга етади.

Осиё кобраси

Image Caption

Қурбонлар сони: 50 000 дан ортиқ одам

Осиё кобраси ер юзидаги энг заҳарли илон бўлишига қарамай, айнан унинг чақиши ҳаёт учун энг хавфли саналади. Йилига содир этилган 65 000 та ўлим ҳодисасидан эллик мингтаси айнан мана шу тур илонга тегишли.

Москит (майда чивин)

Image Caption

 

Йилига содир этилган қотилликлар сони: 2 000 000

 

Улар касалликни тарқалиш жойидан минглаб квадрат километрларга тарқатишади. Натижада бу майда зараркунандалар йилига икки миллиондан ортиқ инсон ҳётига зомин бўладилар.

Ёрлиқ