Дунёнинг турли мамлакатларидаги чой ичиш одоблари
Ҳар бир мамлакатда чой ичишнинг ўзига хос турлари ва одоблари мавжуд. Айримлар қора чой ичишни ёқтиришади ва баъзилар эса кўк чой хуш кўришади.
Буларнинг барчаси турли минтақаларда яшовчи халқларнинг дид ва салиқаларига боғлиқ.
Чой ёқимли ичимликлардан бўлиб, турли мамлакатларда яшовчи халқларнинг ҳам чойга бўлган муносабатлари ва истеъмол қилишлари бир-биридан фарқ этади. Уларнинг баъзилари қора, кўк ва ёки аччиқ ва ширин чойларни ёқтиришлари мумкин. Аммо ушбу одамларда муштарак бўлган бир нарса мавжуд ва у чойга бўлган уларнинг муҳаббатларидир.
Ҳидистон
Бу сурат Ҳиндистоннинг Доржлинг шаҳридан олинган. Ҳиндистондаги баланд бўлган жойлар ва Ҳималайда чой ичишнинг идиши шу шаклда бўлади.
Англия
Инглислар қора чойга сут қўшиб ичишади.
Туркия
Туркия халқи чойни бир бўлак қанд билан ичишади
Тиббет
Тиббет халқи чойни сут, як зотли молнинг ёғи ва туз билан ичишади.
Эфиопия
Эфиопия чойини кўк чой ва яшил кўк ўти япроқларининг қўшилмаси ташкил этади.
Ҳонг-Конг
Ҳонг-Конг аҳолиси ёғли сутни чойга қўшиб, бир бўлак совуқ муз билан ичишади.
Тайван
Тайванда чойни совуқ ва иссиқ ҳолда согу марвориди билан ичишади.
АҚШ
Америка халқи қора чойни лимон ва шакар билан ичишади.
Россия
Россия аҳолиси қора чой ичишни ёқтиради
Покистон
Масала чойи дориворлар ва сарёғ билан қўшилиб тайёрланади ва покистонликларнинг севимли чойидир.
Тайланд
Ушбу чой Тайланда ўсувчи гиёҳлар, сут ва муз билан тайёрланади.
Хитой
Хитойда pu-erh машҳур чойнинг номи бўлиб, куб ва қисилган доиралар шаклида сотилади.
Миср
Миср халқи никоҳ тўйларига ўхшаган маросимларда чойни зардчўба (сариқ рангда бўлган ўсимлик) билан ичишади.
Мўғулистон
Мазкур мамлакат халқи чойни сут ва туз билан қўшиб металлдан ясалган текис ва махсус идишлар билан ичишади.
Аргентина халқи таладро чойини ичишади. Таладро бир нав ўсимлик бўлиб, аввал у майдаланади ва сўнгра шакар ва қайноқ сув билан тайёрланади. Бу чой буйрак ва жигар учун фойдалидир. Сурия халқи ҳам ушбу чойдан ичишади.
Маритани
Маританияликлар чойни аччиқ ва ёки ширин ҳолда ичишади.
Жанубий Африка
Жанубий Африка халқи қизил чой (Ройбус) ичишади. Бу чой қизил бир бутадан олинади ва маззаси ҳам ширин бўлиб, инсон танаси учун фойдалидир.
Малайзия
Малайзия халқи ичадиган чой ўша лота чойи бўлиб, сут билан хос тарзда тайёрланади.
Қувайт
Қувайт аҳолиси қора чойни заъфарон ва долчин билан ичишади.
Қатар
Қатарда чойни сут ва қаҳва рангли шакар билан ичишади.