Излаш
-
Mar 14, 2020
Тошкентда яқинда Ўзбекистонда биринчи уч қаватли кўприк очилади. Бу Ўзбекистон пойтахти йўл тармоғининг энг мураккаб қисмида тирбандлик муаммосини ҳал этишга имкон беради. Биринчи қават – бу Паркент ва Оҳангарон йўлларини боғлайдиган узунлиги 500 метр бўлган олтита қаторли туннел; Иккинчи қават - диаметри 329,2 метр бўлган айланма йўл ўтказгич; Учинчи - Махтумқули кўчасини “Шарқий” аэропорти билан боғлайдиган олтита қаторли эстакада.
-
Mar 13, 2020
Россиянинг Петербург шарҳри полиция ходимлари «Галерея» савдо-кўнгилочар мажмуаси ёнида рўй берган оммавий муштлашувда иштирок этганликда гумон қилинган 11 кишини қўлга олди.
-
Mar 12, 2020
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 40 миллион евро миқдорида молиялаштириш шартномасини имзолаган.
-
Зариф: Халқаро валюта жамғармаси масъулиятига риоя қилиб, ўз принсиплари доирасида амал қилиши лозим
Mar 12, 2020Эрон ТИВ раҳбари коронавирусга қарши кураш учун Эрон ислом жумҳуриятининг Марказий банкини тез орада Халқаро валюта жамғармасининг имтиёзларини жалб этиши лозимлигини таъкидлади.
-
Mar 12, 2020
Кеча АҚШ вакиллар палатаси, Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий ҳатти -ҳаракатлари қаршисида Дональд Трампнинг уруш ваколатларини чеклаш резолюциясини ратификация қилди.
-
Mar 11, 2020
АҚШмудофаа вазири Марк Эспер коронавирус инфекцияси туфайли қатор давлатларга режалаштирган сафарини кечиктирди.
-
Mar 10, 2020
“Хабарингиз бор, жуда кўп “фейк”, аҳолини ваҳимага, паникага соладиган маълумотлар кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга қарши жуда кучли кураш олиб боряпти”, --деди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида.
-
Mar 10, 2020
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига ИИВ томонидан янги ўзгартиришлар киритилган қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
-
Mar 10, 2020
Эрон Адлия вазирлиги ифротий ва экстремист ҳиндуийлар томонидан Ҳиндистонда мусулмонларни қатл этилишини қаттиқ қоралаб, бу масала хусусида Халқаро ҳамжамиятнинг шаффоф ва аниқ позицияси тутишга чақирди.
-
Mar 10, 2020
Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус туфайли эпидемиологик жиҳатдан ноқулай давлатларга ташриф буюрганидан кейин Ўзбекистонда карантин режимига риоя қилиш талабларининг бузилиши саккиз йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлишини маълум этди.
-
Mar 10, 2020
Эрон парламенти раиси парламентлараро иттифоқлар ва турли мамлакталар парламенти раисларига йўллаган алоҳида мактубларида барча санкциялар айниқса АҚШнинг Эрон халқига қарши тиббий соҳадаги санкцияларини бекор этилиши учун Халқаро ҳамжамиятни ҳамкорлик қилиш ҳамда аралашиши ва рол ўйнашга чақирди.
-
Mar 10, 2020
Қозоғистоннинг миллий валютаси -тенге курси сўнгги 10 йил ичида хорижий валюталарга нисбатан кескин қадрсизланиб кетди.
-
Mar 09, 2020
Uzbekistan Airways коронавирус тарқалгани туфайли Умра сафарини амалга ошираётган 244 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларни чартер рейс билан Саудия Арабистонидан олиб кетди. “РИА Новости”нинг ёзишича, бу ҳақда 8 март куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Санитария-эпидемиологик фаровонлик агентлиги вакили маълум қилди.
-
Mar 09, 2020
Бугун, 9 март куни таниқли шоир Азим Суюн оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар бермоқда.
-
Mar 09, 2020
Бугун душанба куни Кобул минтақаларидан бирида сайловларда кўпроқ овоз касб этган Ашраф Ғани ва бошқа бир жойда унинг сайлавдаги рақиби, Афғонистон ҳукуматининг ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳни мисли кўрилмаган инагурация маросимлари бошланди.
-
Mar 09, 2020
Коронавирус тарқалгани туфайли Умра сафарини амалга ошираётган 244 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларни чартер рейс билан Саудия Арабистонидан олиб кетди
-
Mar 09, 2020
АҚШ касалхоналари коронавирусни юқтиришининг эҳимоли бўлган 96 миллион фуқаролар ва бу вирусдан вафот этишининг эҳтимоли борлиги айтиладиган ярим миллион нафарини қабул қилишга тайёргарлик ўкрмоқда.
-
Mar 09, 2020
Италияда коронавирус тез суратда тарқалашиши сабабли ушбу мамлакатнинг давлати мамлакат шимолидаги минтақани ҳам карантин қилди.
-
Mar 08, 2020
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
-
Mar 08, 2020
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Эронга сафарбар этилган делегация раиси Эрон ислом жумҳурияти садоқат ва масъулиятшунослик доирасида коронавирусга қарши кураш олиб бормоқда деб таъкидлади.